» » SHOSHAYOTGAN HAYDOVCHI hayotini xavfga qo'yadi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

SHOSHAYOTGAN HAYDOVCHI hayotini xavfga qo'yadi

- Нега темирйўл кесишмасидан ўтишда йўл қоидаларига амал қилмадингиз? - сўраймиз ҳайдовчидан.- Шошаётган эдим. Темирйўлдан тўхтамасдан ўтдим. Бир гал кечиринг.
5-25 августгача "Темирйўл" тадбири давомида ана шундай савол жавобга кўп бора дуч келинди. Аксарият машиналарнинг орқа ойнасига илинган "Йўл қоидаси - умр фойдаси" деган пурмаъно иборани ўқиб уқмаган ҳайдовчилар борлигидан афсусланасан киши. Паст Дарғом туманида 9 та темирйўл кесишмалари мавжуд. Поездлар ҳаракатланиши олдидан бироз муддат темирйўл кесишмалари темир тўсиқлар билан бекитилади. Афсуски, айрим "шошаётган"лар давлат автомобиль назорати ходимлари йўқлигидан фойдаланиб қарама-қарши йўналишга чиқиб бўлсада, темирйўл кесишмасидан тезроқ ўтишни хоҳлашади. Назоратчининг "ҳой-ҳой"лашига қарамай беписандлик билан йўл қоидасини бузаётган бундай фуқаролар ўзини ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўяётганини жаримага тортилган пайти "тушунгандай" бўлишади.Яқинда ўтказилган рейд давомида 30 А223FA давлат рақамли "Дамас" ҳайдовчиси Фирдавс Бекназаров "Ўзбекистон" темирйўл кесишмасида тўхташ белгисига риоя қилмасдан ҳаракатланганлиги учун тўхтатилди. 30 865 ХАА рақамли "Кобольт" автомашинасини бошқараётган "Зарафшон сўлим диёри" фермер хўжалиги раиси ҳам юқоридаги каби қоида бузарлиги туфайли жарима тўлайдиган бўлди. Яна 30 О510 АА рақамли "Нексия" эгаси Қарши Арабов, 30F609PA рақамли машинани бошқарган Ўрта чархинлик Илхом Баратовлар ҳам йўл ҳаракати қоидаларининг 117, 118-бандларига амал қилмаганлиги туфайли тўхтатилди. "Шошаётган" юқорида номлари қайд этилган қоидабузарларга нисбатан маъмурий амалиёт бўйича энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Бундан тегишли хулоса чиқариш эса ҳар бир ҳайдовчининг ўзига ҳавола.
Нуриддин ИБРАГИМОВ,
вилоят ИИБ, ЙҲХБ,
3-отряд,
1-гуруҳ командири.скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56