» » ISH BILGAN HORIMAYDI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ISH BILGAN HORIMAYDI

Хончорбоғ массивидаги "Олимхон Аҳад Толмас" фермер хўжалиги деҳқонлари жорий йил 41,2 гектар майдонда ғўза парваришлаяпти. Айни шу кунларда ҳар туп ниҳолда ўртача 10-12 тагача тўқ кўсаклар яратилган.
Йилнинг қурғоқчилик келиши, сув билан боғлиқ муаммолар деҳқонлар учун катта синов бўлди. Бир сўз билан айтганда, сара фермерлар қийинчиликларга қарамай, кафолатли ҳосил яратишяпти. Хўжалик раиси Толмас Аҳадов билан бу йилги шароитдаги тажрибалари хусусида суҳбатлашдик.
- Ғўзанинг "С8286" истиқболли навини биринчи бор экишимиз ҳам шу йилга тўғри келди, - дейди у киши. - Янги нав, унинг парвариши билан боғлиқ барча агротехника қоидаларини мутахассис билан маслаҳатлашганимиз қўл келди. Экин ривожидан кўнгил тўқ. Лекин парваришни ҳам бўшаштирмаяпмиз. Бироз муддат сув, кейин ғўза зараркунандалари ҳосилга хавф туғдирди. Отабек Давронов, Шуҳрат Тўйлиев сингари механизаторларимиз культивация, маҳаллий ўғит чиқариш билан машғул. 4 нафар сувчи туну кун дала бошида ҳандаклар қазиб, "шарбат" оқизишди. Шу туфайли айни ҳарорат юқори бўлган кезлар ҳам экин тубида нам сақланди. Ҳарқалай, кузда юзимиз ёруғ бўлиши учун хўжалик аъзоларининг якдиллиги самараси кўзга ташланиб қолди.
- Сувдан тежаб фойдаланиш, намликни сақлаш ишлари сувчилар тажрибасига кўпроқ боғлиқ. Уларнинг манфаатдорлиги қандай?
- Хўжаликда 12 нафар ишчи бор. Бугун яратилаётган ҳосил тақдири шуларнинг меҳнатига боғлиқ. Ҳар йил меҳнат ҳақининг катта қисмини натура шаклида 2-3 тоннадан буғдой берардик. Бу йил ғалланинг чўғи чамадагидек бўлмади. Шу боис, ҳозирча 2 халтадан ун тарқатдик.
Ишчиларга ойма-ой мавсум давомида яна 2 халтадан ун бериб борилади. Бундан ташқари, 3 миллион сўм иш ҳақи ажратилди. Керакли миқдорда сомон олишди. Такрорий экин экишган. Рўзғорга керакли миқдорда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ғамлаб олишади, ортиғини сотишади.
- Ҳосилдорлик қанча бўлишини истаяпсиз?
- Ҳар йилгидек 40 центнердан ошади. Чунки, даромад олмаган фермер ўзининг умрини беҳуда ўтказади, ернинг уволига қолади. 122 тонна пахта топшириш белгиланган. Бу кўрсаткични 150 тоннадан ошишига ҳозирданоқ ишонч бор. Кўзланган ҳосилнинг ҳар бир тоннаси учун 3250 сўмдан даромад оламиз. Шундан 54 тоннаси уруғлик пахта. Бу яна 75 фоиздан қўшимча даромад бўлади. Бундан ташқари, пахта майдонларининг "этаги" га, яъни, оқова сув чиқиш жойларини мўлжаллаб 7 гектар майдонга фасол экилди. Буларнинг бари хўжалик тармоғини кенгайтириш учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар. Келгусида фақат пахта-ғалла етиштириш билан чекланиб қолмаймиз.
- 4 марта мукофотга автомашина берилган экан…
- Инсонга рағбат "қанот" бераркан. Пахта ҳосилдорлигини 45 центнерга етказган фермерларга йил бошида мукофот эълон қилишди. Ўша йилги меҳнатимиз самара берди. Ҳар йили 45 центнерчилар сафидан ўрин олаяпмиз, мукофот ҳам насиб этаяпти.
Самимий суҳбат поёнида муаммолар айтилди.
- Ҳар йили 90 схемада чигит экканмиз. ўўзага ишлов бериш, экин шоналаши ўнгай, чизель чуқурлатгич билан 0,5 метргача ер юмшалади. Бир қатордан сувнинг "юриши" жуда секин. Шунинг ҳисобига 3 марта суғориш эвазига ҳосил яратиларди. Бу йил 60 схемада экдик. ўўза шохлари аллақачон бир-бирига "қўшилиб" қолди. Ишлов бериш қийинлашди. Бунинг устига қатор ораларини чуқурроқ юмшатишнинг иложи йўқ. Шунинг ҳисобига қаторга қўйилган сув "тезлиги" ошди. Нам сақлаш муддати қисқаргандай менимча. Бу шахсий фикрим. Тажрибали деҳқонлар, мутахассислар бу борада якдил хулосага келишгандир, 60 схемада экишнинг бошқа афзалликлари бордир, балки. Яна бир муаммо. Жума элеваторда ун ишлаб чиқарилади. Бу йил ишчиларга ғалла беролмадик. Элеватордан ишчиларимиз учун ун ҳам ололмадик. Бозордан нақд пулга оширилган нархларда сотиб олаяпмиз. Элеватордан ун ёки чорва учун ем харид қилишнинг нимаси нотўғри?
Суҳбат жараёнида туғилган бу саволларга мутахассислар, мутасаддилар фикри айтилар. Машаққатли йилда ҳам шу заҳматкашлар ризқ яратишяпти. Синовларни матонат билан енгиб ўтишмоқда. "Иш билган ҳоримайди" деганларидек, деҳқоннинг пайкали шу кезлар қийғос гулга бурканган. Оқ, пушти гуллар "кун санаб" ҳосил тугунларига айланаяпти. Демак, кузда ғалвир енгил кўтарилмайди.

Бахтиёр ШУКУРОВ,
Қиёмжон ЗИЁТОВ (фото).
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56