» » TEMUR BOBONING ISHKOMI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / ИҚТИСОДИЙ

TEMUR BOBONING ISHKOMI


Дўрмонсойлик Темур бобо Ўроқов 80 ёшда. Қишлоқдошлари, йўловчилар
у киши яшаётган хонадонга назар солмасдан ўтишмайди. Уйи ортидаги ишкомда ҳар боши 4-5 килограмм тош босадиган узумларнинг товланишига ҳавас билан қарашади. Ўткинчиларнинг кўнглида "Зап ҳосил берибди" деган гап ўтиши табиий.
- Ҳудудда деҳқончиликка қизиқмаган одам кам, - деди маҳалла раиси Самандар Маматов. - Узум етиштиришда эса Темур бобога тенглашиб бўлмайди. Ҳовлининг ичи-ю ташқарисида бир қарич очиқ ер топиш қийин. Суяги меҳнатда қотган инсон-да. Қиш-у ёз узумзорда.
- Қишда ҳам ток парвариш қилинадими? - сўраймиз оқсоқолнинг ишларини ошириб гапираётганини илғагандек.
- Қаранг, ҳар боши бир челак чиқадиган бу ҳосил қишдаги меҳнатнинг самараси, - дея изоҳ беради отахон. - Тўғри, ҳовлидаги токлар кузда кўмилади. Лекин об-ҳаво шароитига қараб ҳар туп ток илдиз атрофи бир метр радиусда ковланиб чириган гўнг, эски девор кесакларини ташлаб чиқамиз. Қиш чоғи яхоб сувга қондирамиз. Қарабсиз-ки, ғиж-ғиж ҳосил бўлади. Ўз вақтда амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида мўл ҳосил етиштирилади.
Отахоннинг 15 сотих томорқасида "Сарви Сурхони", "Тойпи" навли 70 тупга яқин токларда шиғил ҳосил яратилган. Кекса деҳқоннинг айтишича, ҳар туп токдан 400 килограмдан ҳосил олиш кутилаяпти. Томорқанинг бир томони дарахтзор. Турфа хил мевали дарахтларда олма-ю анор, шафтоли, нок, иштаҳани «қитиқлайди». Бир томорқадан келаётган даромад туфайли рўзғор обод. Ана шундай инсон меҳнати туфайли оила эҳтиёжи бут, ортганидан ички бозор сероб. Кекса деҳқоннинг чамасича ишком, боғдаги ҳосил эвазига 20 миллион сўм атрофида даромад олинаркан. Ҳовлисидан олисламай бири икки бўлаётган Темур бобога ҳавасмандлар гоҳ кўчат пайванди, баъзида парвариш бўйича маслаҳат сўрайди. Бир сўз билан айтганда, томорқа хўжалиги даромад манбаи эканлигига эндиликда ҳар бир оила вакили чин дилдан ишонч ҳосил қилаётганидан далолат.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз Узумчилик

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56