» » HOKIM QABULIDA eng ko`p takrorlanayotgan muammo

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

HOKIM QABULIDA eng ko`p takrorlanayotgan muammo

Ҳоким қабулида, сайёр учрашувларда энг кўп такрорланаётган аҳолининг муаммоси ичимлик суви.
- Ичимлик суви иншооти қурилиши келаси йил дастурига киритилган. Бори зудлик билан реконструкция қилинади.
Мурожаатларга мутасаддиларнинг бир хилдаги мана шундай жавоби билан масалага ечим топиш мушкул.
Бешнайман маҳалласида 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 30 йилча бурун қурилган тоза ичимлик суви иншооти (суратдаги) аллақачон бир фуқаронинг ҳовлисига "кириб" кетган. Уни на реконструкция қилиб бўлади ва на ўша фуқаро таъмирлаб ён-атрофдагиларга сув беради.
- "Сувоқова" ДУК раҳбарига бир неча бор мурожаат қилдик. "Прокуратурага берганмиз" дейишди. 3-4 ой ўтди. Яна уша жавоб. Ечим кутаётган аҳоли сувсиз. Ким қудуқ қазган (ичишга яроқсиз), биров улови билан сув ташийди, - деди маҳалла оқсоқоли.
Мазкур маҳалладаги бу ҳолат бежизга келтирилмади. Туман бўйича яна ўнлаб тоза ичимлик суви иншоотлари (муқаддам қурилган) нинг муҳофаза зоналарида уй-жойлар қурилиб, бир фуқаронинг "эгалиги" га ўтиб кетган. "Сувоқова" ДУК балансидан ташқаридаги ана шу сув иншоотларидан кўп харажат қилмасдан ҳозир ҳам фойдаланилса, бу масаланинг жўяли бир ечими-ку!
Юқорида таъкидлаганидек, ҳар бир сув иншоотини бир хонадан "эгалиги"дан олиш учун мутасаддилар тўхтамини 3-4 ой кутиш эмас, амалий натижага интиқ аҳоли.
Сув иншооти муҳофаза зонасида уй-жой қуриш аслида мумкинми? Ким уларга қуриш учун рухсат берган? Бу саволларга жавоб ахтариш керакми ўзи? Муҳофаза зонасидаги уйлар бузилиши керак, деган фикрдан йироқмиз.
Бундай тўхтам адолат посангисини қай даражада босишини мутасаддилар ҳал қилишади. Лекин ҳовлисидаги сув иншоотидан (давлат маблағига қурилган) қўни-қўшнига тармоқ тортиб беришни ҳам эп кўрмаган ҳолатлар ҳам бор. "Сув берган савоб" дейди халқимиз. Шу сабабдан ўнлаб сув иншооти "эга" лари (муқаддам эл фойдаланган) савобдан бебаҳра қолмаслиги учун нима қилиш керак? Мутасаддилар барчаси бир хил масала юзасидан судга ўнталаб эмас, барини ўрганиб. жамлаган ҳолда битта даъво ариза киритишса, мақсадга мувофиқ бўларди.
ОТАШ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56