» » "CHANDIR PATIRI" oiladagi mehr va ahillikdan darak

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"CHANDIR PATIRI" oiladagi mehr va ahillikdan darak

Эрта тонгдан ҳовлимизнинг кўча томонига сув сепиб, супурдим. Кўчада ҳар куни копток ўйнайдиган ёш болалар ҳали уйқуда. Қўшни ҳовлига кечагина тушган ёш келин ҳам кўча тозалашга тушди. Ишимни якунига етказиб, дарвозадан кирар эканман, димоғимга янги ёпилган патирнинг мазали ҳиди урилди. Ким ёпди экан саҳармардондан? Атрофимга қарадим. Ёқимли ҳид… "Бу патирни "Чандир патир" дейишади, роса мазали-да. Мен ҳам онажонимдан бу лаззатли неъматни тайёрлашни ўрганиб олишим керак". Хаёлимдан шу фикрлар ўтди. Шу пайт онамнинг овози эшитилди:
- Қизим, ишингни якунладингми? Тандирдан ҳозиргина патирларни узиб олдим. Ичкарига олиб кир. Энди иссиққина патир билан чой ичамиз.
Дастурхон бошида оила аъзоларимиз билан чиройли нонушта қилдик. Сўнг коллежимизда ўтказиладиган "Иншолар танлови" да қатнашиш учун отландим. Танловда эрта тонгда тириклик қалбимга бахш этган гўзаллик, осуда ҳаёт, волидам меҳридан яралган ёғлиққина неъмат, ризқимиз бўлган "Чандир патири" тўғрисида иншо ёза бошладим. Ахир, шу манзаранинг ўзи бизнинг озод ва обод юрт фарзандлари эканимиздан дарак эмасми? Иншомни шу жумлалар билан якунладим: " Онам ёпган патир оиламиздаги меҳр-оқибат, жипслик, тинчлик рамзи. Меҳрибонларимиз кўнглидаги муҳаббатга кўз тегмасин!"

Меҳриноз ЭРКАЕВА,
педагогика ва спорт коллежи ўқувчиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56