» » KICHKINTOYLAR MUSOBAQASI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

KICHKINTOYLAR MUSOBAQASI

Боланинг жисмоний камолотида спортнинг алоҳида ўрни бор. Республикада айни шу кунларда ўтказилаётган "Кичкинтойлар-ширинтойлар" оммавий спорт мусобақасидан тарбияланувчиларни жисмоний ва маънан етуклигини таъминлашга қаратилган.
Туманда мавжуд 59 та мактабгача таълим муассасаларида ушбу мусобақанинг ҳудудий босқичлари ниҳоясига етди. Туман босқичида эса ҳудудлараро беллашувларда ғолиб деб топилган 4 та - 4, 7, 23 ҳамда 46-МТМ кичкинтойлари ўзаро куч синашишди. Халқалардан айланиб ўтиш, илон изи бўйлаб югуриш, халқа узатиш, тўпни оёқда тутганча югуриш каби шартларда зукколиги, чаққонлиги, эпчиллигини кўрсатган 4-МТМ тарбияланувчилари биринчи ўринни эгаллашиб, мазкур мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олишди.
- Муассасамизда 100 нафар бола тарбияланаяпти, - деди 4-МТМ мудираси Гавҳар Казакова. - Тажрибали спортчи Азиз Фозилжонов устозлигида Беҳруз Орипов, Малак Қобилова, Муҳаммад Каримов каби тарбияланувчиларимизнинг ўзбек жанг санъати бў¬йича яқинда вилоятда бўлиб ўтган беллашувда фахрли 3-ўринни эгаллаб қайтгани нафақат оиласи, балки боғчамиз учун ҳам фахр бўлди. Тарбия масканимизда спорт тўгаракларининг ташкил этилгани жажжиларимизнинг турли спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритишига сабаб бўлаяпти, чамамда.
Муборак КАРИМОВА,
МТМ услубчиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56