» » BESHNAYMANDAN XABARLAR

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

BESHNAYMANDAN XABARLAR

Бешнайманлик саховатли фуқаролар қабристонга дарвоза қуришаяпти.
    ***
Қабристонгача бўлган 500 метр йўлга қум тўкиб, атрофига ободонлаштириш учун арча экилди.
    ***
Бешнайманнинг марказий 2 километр кўчасига ҳомийлар томонидан шағал тош тўкилди.
   ***
"Бешнайман" жомеь масжиди кенгайтирилиб, атрофи блок ғишт билан ўралди. Амру маъруфлар тингланиши учун овоз кучайтиргич, қишу ёз иссиқ сувдан фойдаланиш тизими ишга туширилди. Бу хайрли ишга маҳалла аҳли баҳоли қудрат ҳисса қўшди.
   ***
"SAYAN" фирмаси раҳбари Сайфулла Абдуллаев аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш шохобчасини ишга туширмоқчи.
    ***
Маҳалланинг 30 нафар хотин-қизлари Самарқанд шаҳридаги тикув фабрикасига доимий ишга жойлаштирилди.
    ***
Коллеж битирувчиси Динора Шукруллаева банкдан 30 миллион сўм кредит олиб озиқ-овқат дўконини ишга туширди. Натижада 3 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
    ***
Тадбиркор Азизбек Асқаров ўз маблағи ҳисобидан блок ғишт, плиткалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 5 нафар тенгқурлари иш билан таъминланди.
   ***
1-гуруҳ ногиронлари Эргашхон Муродов, Равшанбек Абдуҳамидов, Эркинжон Толипов, Парвоз Болиевлар миллий банкдан 4 фоизли имтиёзли кредит олиб чорвачиликни йўлга қуйишди.
    ***
Муниса Рўзибоева ўз маблағи ҳисобидан 7 миллион сўмга 2 дона тикув машинаси харид қилиб тикувчиликни йўлга қўйди. Хонадондаги кичик тикув цехида ҳозир 3 хотин-қиз меҳнат қилаяпти.
    ***
Ўсмирлар ўртасида дзюдо ва самбо бўйича Бектош Назаров, Миллий кураш бўйича Сайфиддин Сатторовлар яқинда Ўзбекистон чемпиони бўлишди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз Хабарлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56