» » "BOLA MENGA KERAKMAS" Kelinchak nega bunday qarorga keldi?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"BOLA MENGA KERAKMAS" Kelinchak nega bunday qarorga keldi?

Бола ногирон туғилди.- Бас, яшамайман бу хонадонда. Бола ҳам керакмас, - деб айюҳаннос солади элбеклик А.исмли аёл.Ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тортиб улгурмаган 17 ёшли келинчакнинг ана шу гапидан кейинги тақдири қандай кечиши кундай равшан. Қоровултепалик М.ни ҳам ҳали вояга етмасдан турмушга узатишган. "Доимий касал" хотиндан безган эр ажрашишга қарор қилганини айтгач, зор йиғлаган келинчакни "орзу-ҳавасли" ота-онаси энди қандай овутсин?
Афсуски, бундай ҳолатлар саноқли эмас. Ота-она "ҳа­васи", аёллар билан ишлайдиган маҳалладаги мутахассиснинг "андиша"си, қўни-қўшнию жамоатчиликнинг "сукути" ҳосиласи эмасми, бу аччиқ қисматлар оқибати.
Оила кодексининг 1-моддасида, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларни қайд этиш органларида тузилиши кўрсатилган. Никоҳ ёши эркаклар учун 18, аёллар учун эса 17 ёш, деб белгиланган. Аммо бу ёшда турмуш қуриш хавфли ҳисобланади. Биринчидан, турмушга чиқаётган қиз жисмонан, руҳан, ижтимоий-иқтисодий томондан тайёр бўлмайди. Тиббиёт нуқтаи назардан турмушга чиқиш ёшини қизлар учун 20-22, йигитлар учун 23-25 ёш деб белгилангани маъқул. Чунки, бу ёшда бирор касб эгаси бўлади, жисмонан ва руҳан салоҳияти етилиб боради ҳамда оила юмушларида анча ўзини тутиб олган ҳисобланади. Икки ёш оғир ва қувончли кунларини биргаликда ҳамнафас бўлиб, меҳр-муҳаббат билан ўтказиш каби таассуротлар асосида турмуш қуриш мақсадга мувофиқдир. Эрта турмуш қурган қизлар, оилада учрайдиган муаммоларни ҳал этишда иродасиз, сабрсизлиги билан қийналган ҳолатларга ҳаётда мисоллар кўп. Бундан ташқари, фарзандни дунёга келтириш, парваришлаб, тарбиялашнинг ҳам ўзига яраша масъулияти бор.
Никоҳ қуриш, аввало, фарзанд кўришдек мураккаб физиологик жараёнлар билан алоқадор бўлганлиги сабабли, жуда эрта турмуш қуриш кўпгина бепуштликка, боланинг ой куни етмай туғилишига ва шунингдек , ҳомиланинг нотўғри ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Илмий маълумотларга кўра, қизлар ва йигитлар деярли 20 ёшдан кейингина анатомик ва физиологик жиҳатдан бутунлай камолотга етади. Ўн саккиз ёшгача бўлган қизларда ҳали бу ривожланиш охирига етмаган босқичда бўлади. Афсуски, айрим ота-оналар орзу-ҳавасларини устун қўйиб, нав-ниҳол қизларини эрта никоҳга ўз қўллари билан топширадилар. Бу эса эрта ҳомиладорликка олиб келади. Кўпинча, эрта ҳомиладорлик оғир оқибатлар келтириб чиқаради. Туғиш жараёнида она ва боланинг соғ-лиғи хавф остида қолиши мумкин. Бундай ҳолатлар оила мустаҳкамлигига салбий таъсир этади. Шунингдек, соғлом турмушни издан чиқарадиган, ирсий касалликларга сабабчи бўладиган салбий одатлардан бири - яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳдир. Бизга маълумки, ақли заиф, кар-соқов ва бошқа жисмоний нуқсонлар билан туғиладиган болалар асосан, ана шундай оилаларда кузатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги қа­рори билан "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги Низоми тасдиқланган ва амалиётга жорий этилган. Шунга асосан никоҳланувчи шахслар 5 босқичдан иборат тиббий кўрикдан, яъни ОИТСга қарши курашиш, наркология марказлари, тери-таносил, силга қарши курашиш ва руҳий касалликлар диспансеридан бепул ўтказилади.
Жисмонан соғлом, маънан етук ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантиришда, эрта турмушнинг олдини олишда, мустаҳкам оила барпо этилишида маҳалла фуқаролар йиғинининг ўрни катта. Тиббиёт ходимлари, ФҲДЁ, Ёшлар иттифоқи, имом-хатиблар ҳамкорликда жойларда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бораяпти. Бор гап шуки, никоҳ тўйи ўтгунча ҳамма жим. Эрта турмушнинг олди олинмаяпти. Аксинча, эрта турмуш қуришнинг оқибати гаприляпти. Бу эса юқоридаги каби ҳолатларни келтириб чиқармоқда.
Зеро, соғлом оила - соғ­лом келажак, соғлом жамият демакдир.
Фарҳод АБДУЛЛАЕВ,
туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси врачи, акушер-гинеколог.
 Райзулла АЛИҚУЛОВ,
"Саломатлик маркази" бўлим бошлиғи.скачать dle 11.3
Калит сўз Доимий касал

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56