» » PADARKUSHLAR olovda yoqib yuborilgan

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

PADARKUSHLAR olovda yoqib yuborilgan


Дунё яралиб, инсоният пайдо бўлгандан буён яхшилик ва ёмонлик ўртасида аёвсиз кураш кетади. Бу кураш жараёнида кимлардир жабрдийда, дилозорга, яна кимлар ҳуқуқбузар, жиноятчига айланади. Албатта, жиноят бор жойда жазо муқаррарлиги айни ҳақиқат. Жиноят ва жазо масалалари қадимги дунё давлатларида ҳам бўлган. Бу борада қадимги Миср, Месопатамия, Ҳиндистон, Хитой, Юнонистон давлатларида жиноят ва жазолар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Мисрда давлат сирларини ошкор қилиш оғир жиноят бўлиб, буни содир этган айбдор шахсларнинг тили кесиб ташланган. Шунингдек, қалбаки, нарсалар ясаган, тайёрлаганларнинг қўли кесилган. Қизиғи шундаки, қалбаки, муҳр ёки пул ясаганларнинг икки қўли, сохта тош-тарозилардан фойдаланган кишиларнинг эса тана аъзоларидан бири кесилган. Бундан ташқари, қасамхўрлик, одам ўлдириш ва айрим ҳолатларда ёлғон гувоҳлик берганларга ўлим жазоси қўлланилган. Отасининг умрига зомин бўлган қотил фарзанднинг териси арчилиб тиканга ётқизилган. Сўнгра падаркуш оловда ёқиб юборилган. Бундан ташқари, ўғирлик содир этган айбдор шахслар қўлидан, эрига хиёнат қилган, бевафо аёллар бурнидан ажралган.
Қадимги Месопатамия давлатида эҳтиётсизлик натижасида беморнинг ўлимига сабабчи бўлган шифокорларнинг қўли кесилган. Ёлғон гувоҳлик берганларга ўлим жазоси берилган. Ҳиндистонда давлатга қарши суиқасд қилган кишилар ўлим жазосига маҳкум этилган. Ўз давлати ёки қишлоғини қаттиқ овоз чиқариб сўккан кишига энг юқори жарима жазоси тайинланган. Брахманни ўлдириш энг оғир жиноят ҳисобланган. Аммо, брахман одам ўлдириш жинояти содир этган бўлса, у мамлакатдан қувғин қилинган. Эр-хотиннинг ҳар қандай кўринишдаги хиёнатига ўлим жазоси буюрилган. Хиёнаткор аёлнинг жазмани қиздирилган темир ўзанда кўйдирилган. Биринчи марта ўғирлик қилган кишининг икки бармоғи, иккинчи бор ўғирлик қилганнинг эса қўли ва оёғи кесилган. Шу ҳолатни уч марта такрорлаган кишига ўлим жазоси тайинланган.
Хитойда қасддан туҳмат қилган, солиқ тўлашдан бўйин товлаган кишига оғир жазо, ичкиликбозлик қилган кишига ўлим жазоси буюрилган. Юнонистон давлатида бирор кишига қасддан тан жароҳати етказган кишининг мол-мулки мусодара қилиниб, мамлакатдан қувиб чиқарилган. Қасддан одам ўлдириш, давлатга хиёнат, худосизлик каби жиноятлар учун ўлим жазоси берилган. Ўғри жиноят устида қўлга олинса, қамоқ жазосига, кечаси ўғирлик қилган шахслар ўлим жазосига маҳкум бўлган.
Давлатчилик ривожланган сари жиноятчилик ва унга бериладиган жазо ҳам шаклланиб боради. Бугун жамиятимизда бу борада қатор ишлар амалга ошириляпти. Жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти. Жиноятга эса жазо муқаррар.
Луқмон АСАТОВ,
туман иқтисодий суди раиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз Падаркуш

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56