» » "HOJATBAROR" yana qora kursiga o'tirdi

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"HOJATBAROR" yana qora kursiga o'tirdi


38 ёшли, олий маълумотга эга Маъруф Элмуродов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) оилали, 3 фарзанднинг отаси. У ўн йил давомида олти марта фирибгарлик бўйича судланган. 2014 йил 7 октябрда Оқдарё туман судининг М.Элмуродовга беш йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси охирги марта. 2016 йил 5 январда Паст Дарғом туман судининг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКда белгиланган моддаларга асосан ўталмай қолган 3 йил 7 ой 7 кун шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Ҳали жазосини муддати ўталмасдан у яна еттинчи бор қора курсида ўтирди.
Қўлида дипломи, касби бўла туриб, енгил-елпи пул топиш йўлини танлаган М.Элмуродовнинг "тузоғи"га Дастлаб Гулистон маҳалласида яшовчи фуқаро Гулбаҳор Кўчимова тушди. Келинини олийгоҳга ўқитиш ниятида бўлган Г.Кўчимова товламачи Маъруфнинг "Самарқанд Давлат Университетида катта лавозимда ишлайдиган танишим бор. Тест жавобларининг натижасидан қатъий назар, бошланғич таълим факультетига ўқишга киргизиб қўя оламан", деган алдовларига учди. 750 АҚШ доллари эвазига сохталаштирилган имзо ва муҳр қўйилган талабаликка қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ ҳамда талабалик гувоҳномасига эга бўлди.
Фирибгарнинг кейинги "емаги" тойлоқлик Дилфуза Рустамова бўлди. Тиббиёт коллежини битириб, иш қидириб юрган Дилфузани Самарқанд шаҳар 4-сон туғуруқхонага ҳамшираликка ишга жойлаб қўйиш учун 700 АҚШ доллари олади ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. "Кўп тармоқли" фирибгарга айланган М.Элмуродов жиноий қилмишларини давом эттириб, ургутлик Дилором Ҳайитованинг ишончини суиистеъмол қилди. У навбатдаги "мижозини" олий таълим муассасасига ўқишга киргизиш учун репетиторлик қилишини ва албатта, тайёрлаган абитуриентлари СамДУга кира олишлигига ишонтиради. Хизмат ҳақи олдиндан 1200 АҚШ доллари ва 200 минг сўм тўлаган Д.Ҳайитова алданганлигини кейин англаб етди.
М.Элмуродов 2017 йил август ойининг охирида таниши Дилбар Нарзуллаевани ҳам "чув" туширди. У танишининг СамТИ қошидаги академик лицейда ўқийдиган қизини "Суғдиёна" тиббиёт коллежига ўтказиб бериши учун 400 АҚШ доллари олади.
Ҳамма нарсанинг охири, чеки-чегараси бўлгани каби "кўп тармоқи" фирибгарнинг ўн йиллик фаолиятига чек қўйилди. М.Элмуродовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан, узил-кесил олти йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. "Ҳожатбарор" сифатида "танилган" бу кимсанинг кўзи очилармикан? Акс ҳолда, фарзандлари "отасиз" улғаяди. Чунки, ҳар гал қилмишидан пушаймонлигини такрорлаб, дарров "унутади". Унинг тегирмонига сув қўядиган "содда"лар эса истаганча топилаверади.
О.АЛЛАЕВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди судьяси.

скачать dle 11.3
Калит сўз Ҳожатбарор

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56