» » KICHIK SANOAT ZONASI: IMTIYOZLARDAN FOYDALANING!

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / ИҚТИСОДИЙ

KICHIK SANOAT ZONASI: IMTIYOZLARDAN FOYDALANING!

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, кичик саноат зонаси ҳудудида иш бошлаган тадбиркор 2 йил давомида солиқ тўловларидан озод этилган.
Ҳозирги кунда кичик саноат зонасининг бош режаси ишлаб чиқилиб, қиймати 480 миллион сўм бўлган қуввати 400 кВА 1 та янги трансформатор ўрнатиш ҳамда 3,5 километр ҳаво тармоғи ва қиймати 5 миллион сўмлик d=100 мм бўлган 0,1 километр газ тармоғини тортиш, қиймати 225 миллион сўмлик 1 километр йўлларни капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоят "Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари" Маъмурий Кенгашининг 2018 йил 25 майдаги йиғилиш баёнига асосан ушбу кичик саноат зонасида қиймати 1,1 миллион АҚШ долларлик 5 та лойиҳа жойлаштирилиб, 121 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ҳамда Паст Дарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида берган топшириқларига асосан, "Тараққиёт ва тикланиш" жамғармаси ҳисобидан Самарқанд вилоятида ташкил этилаётган корхоналар учун 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.
Бундан ташқари, ушбу жамғарма ажратиладиган кредит гаров таъминотининг 50 фоиз кафиллигини олади.
Юқоридаги имтиёзларда фойдаланиб, ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган тадбиркорлар ўз лойиҳа таклифларини ишлаб чиққан ҳолда Паст Дарғом туман ҳокимлигига мурожаат қилиши мумкин.
Жамшид ПАРДАЕВ,
туман ҳокимининг ўринбосари.

скачать dle 11.3
Калит сўз Саноат зонаси

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56