» » BOZOR ATROFIDA bir kunlik "tartib"

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

BOZOR ATROFIDA bir kunlik "tartib"

   "Паст Дарғом буюм-савдо" бозори ва "Автобошбекат" оралиғидаги йўл аслида автомашиналар қатновига мўлжалланган. Лекин бу йўлдан Самарқанд-Каттақўрғон ёки Хончорбоғ йўналишига ўтиб олиш учун ҳайдовчилар узоқ вақт йўқотишади. Бозорга ёндош йўлнинг ҳар икки чети кунига "ёйма" бозорчага айланади. Бунинг устига "Автобошбекат" томонида жойлашган қатор савдо ва хизмат кўрсатиш дўконлари олди ҳам кун бўйи "мўлтонининг чодири" қиёфасини касб этади. Автомашиналар, пиёдалар ҳаракатига ҳам ҳалақит қилаётган бу тартибсизликнинг чеки борми?
      
     - "Комиссия" келар экан, - дея яқинда йўл устига маҳсулотларни ёйиб ташлаган савдогарлар йиғиштирина бошлашди. Бозор маъмурияти, профилактика инспектори, солиқчилар, ДСЭНМ, "Тоза ҳудуд" ходимлари ҳам "ишга" киришишди. Бежизга "ишга" сўзи қўштирноқ ичида ишлатилмаяпти. Шу куни йўл четидаги "лоток" ариқ балчиқдан тозаланди. Савдогарларга бозор ичига кириб савдо қилиш лозимлиги тушунтирилди. Дўконлардан пиёдалар йўлагига чиқарилган маҳсулотлар ичкарига олинди. Офтобда "кабоб" бўлаётган товуқ гўшти, озиқ ва ноозиқ товарлар дўконларга киритилди. Лекин, "тартиб бўлар экан-ку" деб мамнун бўлганларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади.
   Эртаси кундан бошлаб, яна ўша аҳвол. Масъулларнинг масъулияти бир кунлик эдими? Нега доимо "комиссия келиши"га тартиб бўладию ўз-ўзимиз учун савдо маданияти, тартиб қоидаларга риоя қилмаймиз.
    - Ҳар ой 320 минг сўм патент тўлайман. Муқим савдо қиладиган жойим йўқлиги сабабли, бозор атрофида одам гавжум ерда, йўл ёқасида савдо қиляпман, - деди савдогарлардан бири. Савдо билан маш¬ғул бошқалар ҳам шунга ўхшаш важларни келтиришаяпти. Тўғри улар ҳам фойда кўриш, рўзғор тебратиш учун шу ишнинг бошини тутган. Бироқ "Паст Дарғом буюм-савдо" бозорининг кунботар томони бум-бўш. "У тарафга одамлар бормайди, савдо юришмайди" дея эътироз билдиришлари ҳам ўринли. Нима қилиш керак? Бунинг учун йўлни бозорга айлантириш шартмаску.
   
Бозор бошлиғи Эркин Тилабов бозор ичида 27 та турғун савдо биноси ҳамда бўш жойлар кўплигини айтиб савдогарларни ичкарига таклиф қилди. Бунинг учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар ана шу имкониятдан фойдаланиши мумкин. Яратиб берилаётган шарт-шароит учун бошланишида ижара ҳақи олинмаслиги айтилди. Бу таклифга ким кўнди, ким яна ортга "тисарилди". Эртаси кунги аҳволдан буни билиш қийин эмас. Сабаби улар орасида патент тўламайдиганлари ҳам борлиги эмасмикин?
   "Паст Дарғом мева-сабзавот" борзорида ҳам худди шундай ҳолатни кўриш мумкин. "Стоянка" олди турли маҳсулотлар сотаётган савдогарлар билан ўраб олинган.
   Бундай ҳолатлар харидор, пиёдалар ва машиналарнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилади. Санитария ҳолати эса ариқ ва атрофда тўпланган чиқиндалардан маълум.
    Ҳақли бир савол туғилади. Бозорларда тартиб-интизом, тозалик ва бошқа масалалар бўйича деярли барча идоралардан масъул кишилар бириктирилган. Юқорида айтилганидек, сектор раҳбарлари ҳудудга борган пайт ўша масъуллар "қимирлашади".
   "Айтиш, танқид қилиш осон". Бу бозор ҳудудига масъулларнинг гапи. Тартиб-интизом бўлиши учун озгина ўйлайдиган, имконият қидира-ётган одам топилмаяпти ҳудудда. Очиғи, "Паст Дарғом буюм-савдо" бозорининг "Самарқанд-Каттақўр-ғон" магистраль йўлига ёндош ташқи томони қатор йиллардан буён қаровсиз. Қарийб, 1 гектарга яқин шу жойни йўналишсиз таксилар учун тўхташ жойига айлантириш, автобошбекат билан бозор оралиғидаги йўлга чиқиладиган 2 дарвозани (вақтинча бўлса ҳам) ёпиш керак. Бу билан катта йўл атрофидаги тирбандликнинг олди олинади. Яна бир томони, Гўзалкент қўрғони тарафдан келадиган машиналар ҳам тор жойга "тиқилмайди". Иккинчи ўнғайлик эса бозорнинг одам "сийрак" қисмидан ҳам кириш-чиқиш барқарорлиги эвазига кунботар тарафдаги дўконлар гавжумлашади. Қисқаси, савдогарлар "одам бормайди" деб нолишмайди. Ана шунда бир кунлик "тартиб" доимийга айланади.

Отабек ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз бозор атрофи

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56