» » XIZMATDAN XALQ ROZIMI?

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

XIZMATDAN XALQ ROZIMI?

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли хизмат кўрсатиш ва даволаш муассасаларида замонавий тиббиёт ускуналарининг ишлатилиши, аҳолига малакали хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ жараёнлар жамоатчилик асосида ўрганилди.
     Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг лаборатория бўлими ораста. Эшик олдида "Анализ топширасизми?" дея хушмуомалалик билан кутиб олувчилар кўп. Бемор бу ширинсуханликдан бир хурсанд бўлса, кейин хуноби ошади. Чунки ҳар қайси хонадагиларга 5-6 минг сўмдан тўлагач, таҳлил натижаларини икки соатдан кам кутмайди. Тўлов кассага эмас, чўнтакка кирса-ю, "Таҳлиллар пуллик" деб ёзиб қўйилмаганига ҳайрон қолади киши.
Кардиология бўлимида ЭКГ тиббий ускунаси носозлиги боис, ишлатилмаяпти. Бу ҳолат бошқа бўлимлардаги ана шу аппаратга эҳтиёж сезганлар тирбандлигини оширмоқда. Дори-дармонлар жавонида эса баъзи малҳамларнинг бўшаган қутилари териб қўйилган.
    Поликлиникада "Барча хизматлар бепул" деган лав-ҳа бору, амалда унинг акси. 107-хонадаги ЭЭГ, ЭХО, ЭГ тиббий ускуналари орқали ташхис қўйилган беморлар 10 минг сўмдан пул тўлашаяпти. Масъул шифокорнинг айтишича, тиббий ускунага керакли қоғоз ва малҳамларни ўз маблағидан сотиб олаётган экан. 202-хонадаги ЭКГ тиббий ускунаси хизмати учун ҳам 5000 сўмлик пулли хизмат жорий этилган. 103-бирламчи скрининг хонасида ҳам навбат кутаётган аёлларга 10 минг сўмдан хизмат кўрсатилмоқда. 110-хонага рентген аппарати ўрнатилган. Рентген хулосаси фуқароларга 5000 сўм эвазига А-4 форматдаги оқ қоғозга чиқариб берилмоқда. "Эмишки" плёнка берилмайди. "Тез тиббий ёрдам" бўлимидаги рентген аппаратида ҳам худди шу муаммо.
     Туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий анжомлар таъминотчиси билан шифокорлар кўрсатган важларга ечим топиш мақсадида боғландик. "Таъминотда муаммо йўқ. Биргина рентген плёнкалари икки қутидан ортиқ захираси ҳозир ҳам бор". Изоҳга ҳожат йўқ, бизнингча… "Мен сиздан даво топдим", дея оиласи бағрига қайтган, даволанаётганлар кўп. Лекин нуқсону камчиликлар тиббиёт ходимларининг ютуқларига "соя" солиши табиий. Халқ шифокорларнинг юқоридаги каби хизматларидан розими?

Ҳусниддин ШАРИПОВ,
ЎзХДП туман кенгаши раиси.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56