» » YOZ SOZ O`TAYAPTIMI?

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

YOZ SOZ O`TAYAPTIMI?


Ўқувчилар учун мароқли таътил дамлари. Бу пайтда болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига, яна бирови қариндошиникига отланади. Бошқаси уйида ўз режалари асосида таътил онларини ўтказишни истайди. Энг муҳими, бошланадиган янги ўқув йилини кўнгилли ҳордиқдан сўнг, аъло кайфият билан бошлаш лозим.
- Кечагина Ургутдаги "Севасой" соғ¬ломлаштириш оромгоҳидан қайтдим,- дейди 5-синф ўқувчиси Султон Пўлатов. - 2 йилдан буён 1-сонли БЎСМ қошида ташкил этилган футбол тўгарагига қатнашаман. Бу гал ушбу ўқув даргоҳи ҳисобидан менга ҳам оромгоҳга бориш насиб этди. У ерда янги дўстлар орттирдим, спорт мусобақаларида фаол иштирок этдим. Энг муҳими, "Энг фаол китобхон" танловида фахрли 3-ўринни эгаллаб, ота-онам бағрига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан қайтдим. Юзимда, кўнглимда акс этган қувончни кўриб, мени кутиб олишга чиққан онажоним ҳам роса мамнун бўлди.
- Туманимизда 124 та умумутаълим мактабларида 57 мингдан зиёд ўқувчилар таълим-тарбия олади,- дейди туман халқ таълими бўлими мудири Дилмурод Маматқулов. - Ёзги таътил даврида стационар ва кундузги оромгоҳларга барчасини қамраб олишнинг имконияти йўқ. Демак, оромгоҳларга қамраб олинмаган болаларнинг мавсумни мазмунли ўтказишини кўзда тутган «Халқ таълими тизимида ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлар комплекси (концепция-си)» ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, барча умумтаълим мактабларида тадбирлар 15 июндан 15 августгача тонгги чорлов мусиқалари билан бошланиб, 1-6 синфлар учун эрталаб 8.00дан 12.00 гача, 7-10 синфлар учун эса 17.00 дан кечки 20.00 гача давом эттирилиши лозим.
Концепция дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар билан танишдик.
4, 8, 11, 34, 22, 51 - умумтаълим мактабларида болалар учун кутубхоналар эшиклари очиқ. Турли тўгаракларда болалар ўзлари қизиққан соҳалар бўйича шуғулланишаяпти.
- Ҳар куни эрталаб мактаб ҳовлисида бахтли болалик, она Ватанни севишга чорловчи чорлов мусиқаси янграйди, - дейди 19-мактаб директори М.Сувонов. - Ҳаттоки, ота-оналар ҳам келиб ўз фарзандлари қатнашаётган тўгараклар фаолияти билан танишаяпти. Китобхонлик ва бошқа маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этаяпти. Айниқса, спорт тўгараги ёш спортчилар билан гавжум.
Яқинда туман миқёсида ўтказилган 2007-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилган миллий кураш мусобақасида ўқувчимиз Л. Қосимованинг 2, 40 килограмм вазн тоифасида Нигина Хайруллаеванинг фахрли 1-ўринни олиши мактабда мураббий Лайло Аҳмедова раҳбарлигида тўгарак ишларининг намунали йўлга қўйилаётганидан дарак. Қолаверса, "Шашка", "Шахмат", "Олмос", " Тетрис" каби таълимий компьютер ўйинлари, мультфильм, бадиий кинолар намойиши ҳам ёш авлод маънавиятини бойитишга хизмат қилаяпти.
Аммо айтиш жоизки, бу каби машғулотлар таълим муассасаларининг барчасида ҳам кўнгилдагидек ташкил этилмаган. Берган саволимизга жавобан, бир таълим муассаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари " Тушунтириш ишлари олиб бораяпмиз, аммо ота-оналар вақтида фарзандларини тўгаракларга жўнатмаяпти", дея жавоб берди. Бу кимнинг айби эканлигини таълим муассасаси раҳбарияти яна бир бор ўйлаб кўради, деган умиддамиз. Зеро, бугунги ёш авлод эртанги кунимиз порлоқлиги учун жон куйдирувчи жамият етакчиси бўлиши лозим. Бекорчи боланинг қалби бўш, дунёқараши заифлашиб бораверади. Бунинг оқибатида ундан чин инсон, Ватан фидойиси чиқиши гумон.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56