» » "BIZ AQL-IDROKLI OILALARMIZ" shiori ostida shaxmat va shashka musobaqasi

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ / СПОРТ

"BIZ AQL-IDROKLI OILALARMIZ" shiori ostida shaxmat va shashka musobaqasi


Вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашда "Биз ақл-идрокли оилалармиз" мавзусидаги шахматчилар мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган ҳар бир оила 6 нафар иштирокчидан иборат бўлди. Мазкур мусобақада 20 та жамоа иштирок этди. Муросасиз кечган баҳсларда Фурқат маҳалласидан Саидмурод Асадов, Ҳавузаклик ўолиб Бердиёровлар оила Самарқанд маҳалласидан Равшан Пардаевлар оиласи мусобақанинг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Ўзаро дўстлик байрамига айланиб кетган спорт мусобақаси кўтаринки руҳда якунланди. Тадбир иштирокчилари ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалар билан мукофотланди.
- Барча маҳаллалар қошида шахмат-шашка тўгараги ташкил этилган, - дейди фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгашининг ёшлар ишлари бўйича бош мутахассиси Фарҳод Сафаров. - Мустақиллик байрами муносабати билан тўгарак аъзолари ўртасида ҳам "Энг кучли шахматчи" мусобақаси ўтказилади. Беллашув иштирокчи ва ғолиблари маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда қатор ҳомий ташкилотлар томонидан рағбатлантирилади.
- Ҳа, ақл чархи ҳисобланмиш бу спорт тури инсоннинг фикрлаш қобилиятини юксалтириб, уни сабр-тоқатли, мулоҳазали этиш билан бирга, тўғри қарор қабул қилишга ҳам ўргатади.
Самандар МАМАТОВ,
Дўрмонсой МФЙ раиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56