» » BIR MAQSAD yo`lida birlashish samara bermoqda

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

BIR MAQSAD yo`lida birlashish samara bermoqda

"Адолат" қабулхонасига бугунги кунгача 57 нафар уюшмаган ёшлардан мурожаатлар тушди. Партия фаоллари кўмагида 45 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Қувонарлиси, бу борада БПТлар ҳам фаоллик кўрсатаяпти. Ҳовузак МФЙ БПТ раиси З.Қодирова ташаббуси билан 77 нафар ёшлар туман марказий шифохонасига, жумладан, 28 нафари врач, 46 нафар кичик ҳамшира, 3 нафари эса кичик тиббиёт ходими вазифаларига ишга жойлаштирилди. Гумбаз БПТ раиси З.Тўраевага 10 нафар ёшлар мурожаат қилган бўлиб, шулардан 8 нафарининг бандлиги таъминланди. Қоқсой БПТ раиси Г.Қўнғиротова ташаббуси билан маҳаллада яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Дилноза Қувонова хонадонида уюшмаган хотин-қизларнинг 12 нафарига "Устоз-шогирд" тўгараги бепул ташкил қилиниб, тикувчилик сир-асрорлари ўргатилмоқда. Ўтарчи МФЙда раиси М.Бобоеванинг кўмаги билан 20 нафар уюшмаган ёшларга паррандачилик, чорвачилик йўналишлари бўйича имтиёзли кредитлар ажратилди. "Ёш адолатчилар қаноти" ташаббуси билан Д.Шодиёрова, С.Омонова, Г.Кулбаева, Н.Норбоева каби 18 ёшдан ошган фуқароларга фуқаролик паспортларини жаримасиз олишларига кўмаклашилди.
Дарвоқе, бир мақсад йў¬лида бирлашиш муаммоларни ҳал этишда қўл келади.

Тоҳир ЎСАРОВ,
Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши
"Ёш адолатчилар
қаноти" раиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56