» » IIB XABARLARI

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

IIB XABARLARI

Қоровултепа маҳалласилик аёл икки фарзандининг қотилига айланди. Туман ИИБдан олинган хабарга кўра, 5 июль куни Жағалбойли маҳалласида рўйхатда туриб, "Қоровултепа" МФЙда яшовчи Р.Р. исмли аёл уйида бирга яшаган қизлари 7 ёшли Баҳора ва 1 ёшли Маликаларнинг қорин қисмларига пичоқ билан бир неча бор уриб, қасддан ўлдирган. Сўнг, ошхона пичоғи билан ўзининг ҳам қорин сохаси киндик атрофига 9 маротаба уриб, оғир аҳволда туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига ётқизилади.
***
5 июль куни Парчақоралик А.К. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи О.Рнинг бошига болта билан уриб жароҳат етказган.
Натижада О.Р. касалхонага ётқизилган. А.К.нинг жиноий ҳаракати юзасидан суриштирув, тергов ишлари олиб борилмоқда.
***
3 июль куни Кимёгарлар қўрғонида Ф.Р. ҳам уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи Д.К.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Д.К. касалхонда вафот этди. Ф.Р.нинг қилмиши юзасидан жиноят иши очилди.
***
19 июнь куни соат 10:00дан 13:00га қадар Фурқат маҳалласида яшовчи П.Ннинг даладаги экинзори четига боғлаб қўйилган бир бош, бозор нархи 4 миллион сўм бўлган қорамолини номаълум шахслар ўғирлаб кетган. ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида ушбу жиноятни А.Навоий маҳалласида яшовчи Ж.Ж. содир этганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси Ш.Имомов томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
***
Санчиқул маҳалласида яшаб келган Г.А. ҳовлисининг 7х4,5 квадрат метр ерига 357 туп кўкнори ва 3 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан "Қорадори-2018" тадбири жараёнида гиёҳвандлик ўсимликлари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди. Г.А. қонун олдида жавоб берадиган бўлди.



скачать dle 11.3
Калит сўз IIB XABARLARI

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56