» » "SUYUNCHI" PULI olish uchun davlat xizmatlariga boriladi

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"SUYUNCHI" PULI olish uchun davlat xizmatlariga boriladi


Энди фуқаролар пенсия ва нафақалар миқдори, тўғрисидаги маълумотнома, фарзанд туғилганда бериладиган ҳамда дафн маросимларини ўтказиш учун тўланадиган бир маротабалик нафақа пули олиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат этади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари ушбу регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
Масалан, фуқаро фарзанд туғилганда бериладиган бир маротабалик нафақа пули олиш учун давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат этади. Фарзанднинг ота ва онаси маълум сабабларга кўра мурожаат қилиш имкониятига эга бўлмаса, ишончли вакили томонидан бу иш амалга оширилади. Аризачининг ўқиши, ишлаши ёки ишламаслигидан қатъий назар, суюнчи тўловлари учун мурожаатлар давлат хизматлари маркази орқали қайд қилинади. Хоҳишга кўра, суюнчи пули учун бола туғилганидан сўнг 6 ой ичида мурожаат этилиши лозим.
Фуқаро бола туғилганлигини ФҲДЁ органида қайд эттириш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ва шу вақтнинг ўзида суюнчи пули олишга ҳам ариза ёзиши мумкин. Давлат хизматлари маркази бир иш куни мобайнида мурожаат муаллифи ва унинг туғилган фарзанди тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизими орқали Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига электрон кўринишда юборади. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ушбу маълумотлар асосида автоматик равишда тўловларни амалга ошириш учун АТ "Халқ банки"га электрон шаклда юборади. Ўз навбатида, давлат хизматлари марказига суюнчи пули тўлови учун анкета келиб тушганлиги ҳамда қайдномалар юборилганлиги тўғрисида автоматик равишда электрон хабарнома жўнатади.
Бир иш куни мобайнида банк фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига асосан, суюнчи пули тўловини амалга оширади. Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг бошида ўтган ой учун тўланган маблағларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағни Республика бюджети маблағлари ҳисобидан АТ "Халқ банки"нинг тегишли филиали ҳисоб рақамига молиялаштириб беради.
Азизжон УСМОНОВ,
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
туман бўлими бошлиғи.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56