» » 2018 YIL TUMANDA QANDAY ISHLAR AMALGA OSHIRILADI?

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

2018 YIL TUMANDA QANDAY ISHLAR AMALGA OSHIRILADI?


Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 18 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарорига шу йил 21 майда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Дастурда инвестиция лойиҳаларини ўз муддатларида бажариш, хизматлар, сервис ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, йўл-транспорт, ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш, ичимлик суви, электр энергия ҳамда табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш белгиланган.
Дастурга мувофиқ 2018 йил туманда қандай ишлар амалга оширилиши ҳақида тўхталиб ўтамиз.
1. Электр энергия. Бўстон, Чархин, Чимбой, Қаршиобод, Эски Жума маҳаллаларида электр таъминотини яхшилаш учун трансформатор ўрнатилади. Янгиобод, Баҳор маҳалласида трансформатор ҳамда электр ҳаво линиялари реконструкция қилинади. Дўстлик маҳалласида 1 та трасформатор ҳамда электр ҳаво тармоғини қуриш, Пўлатчи маҳалласида электр таъминотини яхшилаш учун қўшимча янги ҳаво тармоғи қурилади.
2. Ичимлик суви. Қоқсой, Боғишамол, Учтепа, Кичик Найманча, Олмазор, Чандир, Чимбой (Бўрон-овул) маҳаллаларида сув иншооти қуриш ҳамда сув тармоғини ўтказиш белгиланган.
3. Ирригация тизими. Тумандаги насос станцияларига 2 дона янги насос ва 6 дона электр двигателлари ўрнатиш, 2018-2019 йиллар сув етиб бориши қийин бўлган Чимбойобод ҳудудидаги 700 гектар ер майдонининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида Зарафшон дарёсининг Қорадарё ирмоғига, Чимбой зовурига насос агрегатлари ҳамда қувурлар ўрнатилади. «Хончорбоғ магистрал мусаффо» СИУда 7,6 км янги коллектор, 13,3 км коллекторни реконструкция қилиш белгиланган.
4. Спорт. 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида универсал спорт зали қад ростлайди.
5. Соғлиқни сақлаш. Туман тиббиёт бирлашмасида 100 ўринли терапия бўлими ва ёрдамчи бинолар, «Машъал» оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилади.
6. Мактабгача таълим. Гулакандоз, Жағалбойли, Тозқултон маҳаллаларидаги 15, 30, 61-МТМлар реконструкция қилиниб, Сазоғон, Самарқанд, Олтиқаҳрамон, Оқманғит маҳаллаларидаги 19, 11, 68, 32-сон МТМлар мукаммал таъмирланади. 11 та янги хусусий МТМ ташкил этилади.
7. Умумтаълим мактаби. 1, 51, 48, 61, 72, 24-умумтаълим мактабларида реконструкция, 41, 14-умумтаълим мактабларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади.
8. Ахборот-коммуникация. IPTV, кенг полосали интернет, телефон хизматларини кўрсатиш мақсадида оптик толали алоқа кабеллари ётқизилади.
9. Жамоат транспорти. Болатош қишлоғи-Хазора АББ, Шомбулоқ қишлоғи-Хазора АББ, Чандир қишлоғи-Жума АББ автобус йўналиши йўлга қўйилади.
10. Ички йўлларни жорий таъмирлаш. Самарқанд, Низомий, Сазоғон, Атауллаев, Хайруллаев кўчаларининг йўллари, Ш.Рашидов, Кичик Найманча, Боғишамол (Ал-Хоразмий), Дўстлик, Санчиқул, Оқолтин, Парчақора (Берк кўчаси), Манғитобод, Тўрттом, Гулистон, Тўрт айғир, Хончорбоғ, Буюк Турон, Чортут, Номозгоҳ, Қуйи Дарғом, Қорағуппа, Эски Жума, Катта Найманча маҳаллаларининг ички йўллари, Гумбаз, Жағалбойли, Меҳнат, Тозқултон, Галатут, Боғанали, Новчандир, Парча Чандир, Чандиробод, Шарқ тонги, Исломобод, Қумариқ, Илм, Оқманғит-2, Темирхўжа, Пахтачи, Эски Гумбаз, Ҳиндибой қишлоқларининг йўллари таъмирланади.
2018 йил 20 та - балиқчилик, боғдорчилик, иссиқхона, музлатгичли омборхона, паррандачилик, чорвачилик бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан уларни янгилаш бўйича 2018 йилда 154 миллиард 343 миллион сўмлик инвестиция лойиҳаларининг ҳам манзилли рўйхати ишлаб чиқилиб амалга ошиш босқичида.
Дастур ижросини кузатиб бориб, йил давомида қилинган ишлар юзасидан газетхонларга ахборот бериб борилади.
Отабек ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56