» » "YOSH KITOBXON" TANLOVI qatnashchilari ko'pmi, ozmi?

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"YOSH KITOBXON" TANLOVI qatnashchilari ko'pmi, ozmi?

       Вилоятда ўтадиган "Ёш китобхон" танловида пастдарғомлик ўн нафар ёшлар қатнашади. Бу кўпми, оз? Бизнингча, кам. 350 мингдан ортиқ аҳолиси бор туманнинг қарийб 55 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ана шу рақамлар билан бўлиб ўтган танлов натижаларини таққосласак, Паст Дарғомда зукко китобхонлар 1 фоизни ҳам ташкил этмаётгани аён бўлади. Демак, китоб мутолааси, китобхонлик билан боғлиқ тадбирлар ҳали ҳам "ночор". Яна танлов жараёнига бир эътироз. Иштирокчиларнинг кўпчилиги тест топшириқларини бажаришда компьютер саводхонлигига эга эмаслиги сезилиб қолди. Деярли барча таълим муассасалари компьютер жамланмалари билан таъминланган бўлишига қарамай, бу борадаги таълим етарли даражада олиб борилмаётганидан эмасми бу ҳолат? 50 та тест саволидан атига 10-15 та жавобни тўғри белгилаган ёшлар кўп эканлиги таълим даргоҳлари кутубхоналари "камбағал"лигидан деб ўйлаймиз.
       Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги "Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришга қаратилган "Ёш китобхон" танлови 3 ёш тоифасида ташкил этилди.
      12-15 июль кунлари Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежида электрон тест синови асосида "Ёш китобхон" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Уч кун давом этган танловда туманимизнинг 2250 нафарга яқин ёшлари билим савияларини синовдан ўтказишди. Китобхонлар ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволининг жавобини 30 дақиқа вақт давомида белгилаб беришди. Маълумот учун эслатамиз, ҳар бир тўғри жавоб 2 баллдан баҳоланди.
     - "Китоб - тафаккурнинг синмас қаноти" дейишади. Олий таълим муассасасида таҳсил олиш давомида кўпроқ ўқиш, ўрганиш зарурлигини ҳис қилаяпман, - дейди танловнинг 20-30 ёш тоифасида иштирок этган Пахтакор маҳалласилик Шаҳло Абдусаломова. - Мутолаа завқи ўзгача. Албатта, буни ҳақиқий китобхонгина ҳис этади. Бугунги "Ёш китобхон" танловида ўқиганларим асқотди. Ниятим, танловнинг республика босқичида иштирок этиб, ота-онам, устозларимнинг юзини ёруғ қилиш.
      - Танловнинг тест саволларига жавоб бериш мен учун қийин бўлмади. Чунки, саволларнинг аксарияти, ўқиган асарларим, билган адибларим ҳақида экан. Масалан, Ғофур ўуломнинг "Шум бола" асарини олайлик. Адабиётга қизиққан ҳар бир китобхон бу асарни севиб ўқийди. Хуллас, танлов мен учун ўрганганларим синови бўлди, - деди 15-19 ёш тоифасида иштирок этган 12-мактаб ўқувчиси Интизор Шодиёрова.
      Якуний натижаларга кўра, 20-30 ёшлилар қаторида қатнашган 28-ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати ўқитувчиси Сарвиноз Шодмонова ва ТошДУ нинг 3-босқич талабаси Шаҳло Абдусаломовалар 88 балл тўплаб, "Ёш китобхон" танловининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, танловнинг 15-19 ҳамда 10-14 ёш тоифасида 8 нафар ёшлар китобхонликда тенгқурларидан анча юқори балл тўплаб вилоят миқёсида билимларини синовдан ўтказадиган бўлди.

Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.
Қиёмжон ЗИЁТОВ (фото).

скачать dle 11.3
Калит сўз Ёш китобхон

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56