» » TUMAN KENGASHINING SESSIYASI

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

TUMAN KENGASHINING SESSIYASI


Туман кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида шу йил 5 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, 2018 йилнинг биринчи чораги якуни билан умумий даромадлар ва тушумлар прогнозининг бажарилиши борасида туманда муайян ишлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджетнинг даромадлар прогнози 3 миллиард 678 миллион 600 минг сўмга бажарилган. Бюджетга салмоқли миқдорда қўшимча даромад туширилган. Солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига бюджетга қўшимча маблағларни жалб этиш юзасидан режалар ишлаб чиқарилган. Жумладан, жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва участкаларини давлат солиқ хизматига тўлиқ ҳисобга олиш, мол-мулкнинг кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш, бозорларда ундириладиган йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда автотураргоҳлардаги тушумларни тўлиқ кирим қилиш ва бошқа қўшимча манбалар ҳисобидан бюджетга қўшимча маблағлар туширилади.
Сессияда 2018 йил 2-чорак якуни, инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш, маҳаллий бюджет параметрларининг биринчи ярим йиллик ижроси, туман давлат солиқ инспекциясининг амалга оширган кўрсаткичлари, иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ҳақидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Туман ҳокимининг ўринбосарлари М.Абдуллаев, Ж.Пардаев, молия бўлими мудири Б.Мамадалиев, бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Шоназаровлар юқоридаги масалалар юзасидан ахборот беришди.
Депутатлар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари томонидан йўлланган Бешнайман, Тўқбой, Хончарбоғ маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли сони кўпайганлиги ва шу маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг талаб ва истакларини эътиборга олиб Қораманғит, Қадим, Қайрағоч қишлоқларини алоҳида маҳалла фуқаролар йиғинлари қилиш лозимлиги тўғрисидаги билдиргисини маъқуллашди.
Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
***
Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқинчи сессиясига йиғилган депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси, маҳаллалар оқсоқоллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг бажарилиши юзасидан туманда амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилишди. Мазкур масала юзасидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Рўзиқулов ахборот берди.
Туманда 2018 йил кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилган. Ҳар бир фермер хўжаликларининг имкониятлари таҳлил қилиниб, 367 таси кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилиши юзасидан дастур ишлаб чиқарилган. Ҳудудларда аҳолининг шахсий томорқадан фойдаланиш маданиятини ошириш, даромад олиш, такрорий экин экиш бўйича тарғиботлар олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда. Натижада, молиявий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш, ер эгаларининг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатларида замонавий бозор механизмлари жорий этилмоқда.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз Сессия

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56