» » YANGIRAVOTLIK YASHIN

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

YANGIRAVOTLIK YASHIN

Май ойининг бошларида Янгиравот маҳалласи томон йўлимиз тушди. Бир хонадон ортида ўғлига ниманидир тайинлаётган кишининг гаплари эътиборни тортди. - Меҳмон келиб қолди, де. Яшинбой 3-4 кило помидор-бодринг бериб юборсин.- У киши уйида помидор олиб сотадими? - деган саволга маҳалла раиси Абдусалим Рўзиқулов изоҳ берди:
- Янгиравотлик Яшин дейишса, ҳозир қўшни маҳалладагилар ҳам яхши билишади. Унинг хонадонидан қишу-ёз резавор маҳсулот аримайди, қандини урсин!
Яқин-яқингача у йигитнинг номини биров билиб, биров танимасди. Томорқасида иссиқхона қурди-ю, "бири икки" бўлди, саховати билан элга танилди.
- Ҳар йили томорқага маккажўхори, беда экардик, - деб ўзининг иш бошлаш жараёнларига тўхталди Яшин Қунназаров учрашганимизда. - Қишлоқчилик, ҳовлида мол-ҳол бор. Экканимиз шуларнинг бир ойлик озуқасига ярайди. "Иш йўқ", деб қаерларга бориб, ёлланма меҳнат қилмадик?! Бир сафар Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 4 сотихгина томорқси бўлган одамнинг уйида 5-6 ой ишладим. Ваҳоланки, қишлоғимизда энг кам томорқа 15 сотихдан зиёд. Албатта, меҳнат ҳақимни тўлиқ олганман, лекин энг кўп топганим ўша ерда ўрганганим бўлди. Кичиккина иссиқхонаси орқали тўла-тўкис яшаётган "хўжайин" га ҳавасим келди. 2 йил бурун томорқамизда 5 сотих иссиқхона ташкил этдим. Шукурки, бировдан кам эмасмиз. Рўзғор обод. Топганимиздан чорванинг озуқа таъминоти масаласи ҳам энди ташвишлантирмайди…
Дарвоқе, маҳаллада томорқасиз оила йўқ. Бироқ ҳамманинг ҳам рўзғори тўкис эмас. Я.Қунназаров эса ҳовлисида "хазина" топганлардан. Атиги икки йил ичида иссиқхонада етиштирилган маҳсулотлар ҳисобига рўзғорнинг ками битаяпти, маҳаллага, қўни-қўшниларга ҳам нафи тегаяпти. "Янгиравотлик Яшин"ни кўпчилик таниб ҳам қолди. Томорқачининг айтишича, иссиқхонада уч марта ҳосил етиштирилар экан. 7-8 тоннагача помидор маҳсулотлари олинаркан. Харажатлардан ташқари, 20-25 миллион сўм даромад нақд. Муҳими, ҳар жойдан иш қидирмайди. Оила аъзоларининг барчаси иш билан банд. Топганлари тўйга ҳам етаяпти. Байрамларда қишлоқдошларга саховат кўрсатиш учун ҳам асқотаяпти.
Гулжаҳон МУСТАФОЕВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз YANGIRAVOTLIK YASHIN

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56