» » 100 nafardan ortiq fuqaroda saraton oldi kasalliklari aniqlandi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

100 nafardan ortiq fuqaroda saraton oldi kasalliklari aniqlandi

Бугунги кунда дунёда онкологик хасталикка чалиниш кўрсаткичлари тобора ўсиб бормоқда. Шу боис, унинг олдини олишда фаолликни ошириш, ўзаро тажриба алмашишни кучайтириш ҳамда соҳага илғор янгиликларни татбиқ қилиш долзарб ҳисобланади.
Мамлакатимизда тиббиётнинг ушбу йўналишига алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 4 апрелдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ихтисослаштирилган онкологик ёрдамни тубдан такомиллаштириш йўлида муҳим қадам бўлди. Мазкур қарор ижроси юзасидан туманда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали томонидан "Онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш хизматини янада такомиллаштириш" мавзусида семинар ташкил этилди.
Филиалнинг 28 нафар маммолог, радиолог, онколог, эндокринолог, онкожарроҳ ва бошқа етакчи шифокор-мутахассислари гуруҳларга бўлиниб, туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳамда "Саломатлик", "Пахтачи" қишлоқ оилавий поликлиникаларида 500 нафарга яқин аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди. 100 нафардан ортиқ фуқарода саратон олди касалликларининг дастлабки аломатлари аниқланди. Натижаларга кўра, саратон олди касаллиги, айниқса, аёлларда кўп учрайдиган бачадон бўйни, сут бези каби хасталиклар эканлиги маълум бўлди.
- Кўрик жараёнида диспансер назоратида турган беморлар ҳам тўлиқ текширувдан ўтди. Беморларга қўйилган ташхис натижалари тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун қайтадан синчиклаб ўргандик. Беш нафар бемор хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олинди, - деди онколог Баҳодир Бойқобилов.
Касаллик белгилари аниқланган фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатилиб, самарали даволашни давом эттириш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалига йўлланмалар берилди. Тиббий кўрик якуний хулосаларидан сўнг, тумандаги 32-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида мутахассислар аҳолига саратон касаллиги ҳақида тушунча беришди. Савол-жавобларга бой бўлган ушбу семинарда филиал директори, профессор Миржалол Жўраев "Онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш" мавзусида маъруза қилди.

Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Онколог

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56