» » YAXSHILARNING YAXSHILIGI onaxon ko'nglini tog'dek ko'tardi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

YAXSHILARNING YAXSHILIGI onaxon ko'nglini tog'dek ko'tardi

Басолат она Маматова тўйхона тўрида бош эгиб турган келин-куёвга қараб кўзига қалқиган ёшни рўмоли чети билан артди. Қувончининг чеки йўқ. Бугун у келин тушираяпти. Кенжатойи Шоҳбозни уйлантираяпти. Кўнглига сиғмаётган шодликни боиси, ҳокимлик, Ўзбекистон ёшлар иттфоқи туман кенгаши вакиллари, "Маҳалла" хайрия жамоат фондидан келганлар гуё мезбондек хизматда. Яна ҳар бири икки ёшни қутлаб совға-саломлар топширишмоқда. Кўнгил тубидаги дуолари беихтиёр онахоннинг тилига қалқиб пичирлайди. "Илоҳо яхшилар бор бўлсин. Кенжатойимнинг бахтли кунига ҳисса қўшганлар кам бўлмасин"…
- Ассалому алайкум онахон! Тўй тараддудими дейман? - деганча ҳовлига кирган юқори Боғанали маҳалласи оқсоқоли Эргаш Нормуродовнинг ташрифидан ҳайрон онахон пешвоз чиқди.
- Қаёқда дейсиз,ҳар доимги супур-сидир-да. Қўл калталик қилиб турибди. Насиб этса, Шоҳбозжон кузгача иши юришиб, тўрт-беш сўм топса, тўйда, болам.
- Хайрли ишнинг эртаси яхши. Тўйни ўтказиш масаласида келгандим. Сизга маъқул тушса, "Ёшлар куни" байрами кунлари сизнинг яхши ниятингизни биргаликда амалга оширсак…
- Қандай бўларкин? Тўйнинг ўзига яраша харажати…
- деганча онахон жим қолди. Шу дамда у киши ўйга толганди. Элга дастурхон ёзиш осонми? Фарзандлари ҳали топармон-тутармон эмас. Кенжасига келин танлаб "нон синдирилгани"га бир йилдан ошди. Оз-оздан йиғинишаяпти. Кузгача тўй харажатларига маблағ тўпланиб қолар. Маҳалла раиси онахоннинг кўнглидагини уқди чоғи:
- Буёғидан ташвиш қилманг. Қаторда нори борнинг юки ерда қолмайди. Маҳалладошларнинг фикри бу. Бири уйни таъмирлашга маблағ ажратмоқчи, бошқаси келин сепии учун атаганим бор, деяпти. Ўғлингизнинг дўстлари ҳам четда турмайди. Қолаверса, Ўзбекистон ёшлар иттфоқи туман кенгашининг ташаббуси бу. Ҳокимлик, маҳалла аҳли ташкилотчилигида бошқаларга ибрат бўладиган намунали тўй ўтказмоқчимиз…
Бир кун олдинги бу суҳбат ижобат бўлганидан онахон хурсанд, қишлоқ аҳли мамнун. 100-150 чоғли меҳмонлар тўй соҳибларини, келин-куёвни муқаддас никоҳ куни билан самимий муборакбод этишмоқда. Янги оилага аталган совғалар ранг-баранг. Рўзғор анжомлари, тўйдан кейинги саёҳат учун йўлланма, китоб жамланмалари…
- Елкамдан тоғ ағанагандек бўлди. Бугунги ёшларнинг бир-бирларини бу даражада қўллаб-қувватлаши хаёлимга ҳам келмаганди. Тўйда пойтахтдан эл назаридаги инсонлар меҳмон эмас, мезбондек хизматда бўлишди. Ёзувчиларнинг "катта"си Нодир Жонузоқ бош-қош, хушовоз санъаткор Дилфуза Раҳимова қўшиқлар айтади тўйда, дейишса ишонмасдим. Дилбандимнинг никоҳи куни нафақат мени, қишлоқ аҳлини ҳам бир умр ёдида қолади. Яхшиларнинг бу яхшилигига ўғлим албатта, муносиб инсон сифатида жавоб қайтаришига ишонаман.
Б.ШУКУРОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз Тўй тараддуди

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56