» » "UMRIM BEKATLARI" hayotga mehr-muhabbatni o`rgatadi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"UMRIM BEKATLARI" hayotga mehr-muhabbatni o`rgatadi

"Истеъдод" жамоатчи мухбирлар мактабида ижод сирларини ўрганиш билан бир қаторда, таниқли шоир, ёзувчи, етук сўз усталарининг ижоди билан танишиб борамиз. Айниқса, китоб тақдимотлари орқали янги адабиётлар билан танишиш ўзгача завқ беради. Яқинда ўтказилган тумандош-устозимиз Муҳаббат Сафонинг "Умрим бекатлари" шеърий тўплами тақдимоти ўтказилиди.Ёшларнинг ҳаётда тўғри йўл топишда ҳақиқий панднома эканлигини шоира шеърлари билан танишиш баробарида яна бир англадик.
"Галдаги бекатим гулу райҳонли,
Эзгулик, меҳрга жой бор бир талай.
Орзу чечакларин бўйи бор унда,
Шундай бекатлардан ўзим ўргилай".
- Муҳаббат Сафоева маҳалламизда ўтказиладиган турли тадбирларда фаол иштирок этади, - деди тадбир қатнашчиси, Ш.Рашидов маҳалласи хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Барно Мирзаева. - Ушбу китобнинг тақдимотини яқиндагина маҳалла қошида ҳам ташкил этдик. Китобдаги насрий ва назмий ижод намуналарида сабр, ҳалол меҳнат, эзгулик, инсонийликни акс эттирилганини маҳалладошлар ўз фикрларида изҳор этишди.
Дарвоқе, умр бекати… Бу бекатда фақат яхшилик, олийжаноблик, одамийлик қарши олсин барчамизни. Муҳаббат Сафоеванинг ушбу китобида мана шу ғоялар ўз тасвирини топган.

Покиза НУРМАМАТОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз Китоб

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56