» » "DARAXT - TIRIKLIK RAMZI"

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"DARAXT - TIRIKLIK RAMZI"

"Ёшлар боғи"нинг асфальт йўлакчалари ҳар доимгидан ҳам гавжум. Йўлакларда акс этган қуёш, мусаффо осмон, она Ватан, боғ-роғлар, бепоён яшилликлар акс этган расмлардан ҳеч ким эътиборсиз ўтмади.Бу тадбир иштирокчиси 19-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Акрам Сайдуллаев ям-яшил улкан дарахт манзарасини акс эттирибди.
- Яшил тусдаги дарахт - тириклик ифодаси. Илдизлари мустаҳкам бу дарахт юрт ободлиги боқийлиги тимсоли, ҳар бир япроғи эса Ўзбек фарзандининг бахтиёрлиги тасвири, - дея изоҳлайди ёш рассом ўз чизмалари ҳосиласини.
Тадбирнинг энг кичик иштирокчиси 8 ёшли Камола Хушмуродова чизган расмларда бахтиёр болалик акс эттирилган. У туман, вилоят, республика миқёсида ўтказилган расмлар танловларида бир неча бор муваффақиятли иштироки билан эътиборга тушган. Ёш рассомлардан иборат 60 га яқин истеъдод эгаларининг ижод намуналари "Ёшлар куни"да қатнашчиларда ҳавас уйғотди.
Ўз мухбиримиз.скачать dle 11.3
Калит сўз боғ-роғлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56