» » YETAKCHILAR OSH DAMLADI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

YETAKCHILAR OSH DAMLADI

***"Алёна" кафесида кам таъминланган оилаларнинг 120 нафар фарзандлари учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан байрам дастурхони ёзилди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ болажонларни ошга таклиф қиларкан, бугунги кунда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди. Давра бошининг даъватидан сўнг, музқаймоқ ва "ошхўрлик" поёни шеърхонликка уланиб кетди. - Мен шоир амакини телевизорда кўп кўрганман. Улғайсам, шоира бўламан. Ниятимни сезди шекилли, шоир амаки мен билан кўришди. Шеър ўқиб бердим. Уйга қайтгач, ота-онамга телевизорда кўрган шоир амакининг мен билан кўришганини айтаман, - деди кичкинтой Муҳайё.
Шунингдек, шу кунги тадбирлар доирасида уюшмаган ёшлар, жазо муассасаларидан қайтганлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларини битирганлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари" ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
"Назм ва наво" йўналишида эса туманимиздаги барча таълим муассасаларининг ижодкор ёшлари ўз қобилиятларини намойиш этишди. Китоб кўргазмаси, китоб викторинаси сингари маънавий-маърифий тадбирлар ўзига хос аҳамият касб этди.
Гўзалкент қўрғонидаги амфитеатрда икки ярим мингга яқин ёшлар туман маданият бўлими санъаткорларининг гала-концертидан баҳраманд бўлишди.
Ф.АБДУЖАЛИЛОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз YETAKCHILAR OSH DAMLADI

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56