» » TAEKVONDOCHILAR

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ / СПОРТ

TAEKVONDOCHILAR

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошида ташкил этилган таэквандочилар истироҳат боғининг кўкаламзорлаштирилган майдончаларида кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. - Тўгаракда 80 нафардан ортиқ ўғил-қизлар машғулотларда қатнашади, - деди мураббий Ибодулла Бўронов. - Эришаётган муваффақиятлар ҳам чакки эмас. Туман, вилоят, республика мусобақаларида, очиқ чемпионатларда шогирдларимиз муносиб иштироки билан қувонтираяпти. 8 ёшли Амирал Амиров, 9 ёшли Комронбек Умаров ва Элбек Ҳасанов, Дониёр Холиқулов, Шамсиддин Тиркашевларнинг Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд шаҳарларида ўтказилган биринчилик ва очиқ чемпионатларда ишончимизни оқлади.
- Оилавий спортчимиз, - деди тўгарак аъзоси Мадина Ҳақназарова. - 3 йилдирки, таэквандо бўйича устозимдан таълим олаяпман. Синглим- гимнастикачи, укам эса футболга қизиқади. Чунки соғлик ҳам оила бахти.
- Ўзим ички ишлар бўлимида ишлаганман, - дея суҳбатга қўшилди Флора Пирназарова. - 9 ёшли қизим ҳам ҳалитдан ўз олдига шу касбни мақсад қилиб қўйган. Шунинг учун бўлса керак, спортнинг ушбу турига қизиқади. Натижа ёмон эмас. Жисмонан чиниқаяпти, кун сайин маҳорати ошаяпти.
Ўз мухбиримиз.скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56