» » SARDOR TADBIRKOR amalga oshirayotgan ishlar

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ИҚТИСОДИЙ

SARDOR TADBIRKOR amalga oshirayotgan ishlar


"Кичкина деманг бизни…" Бу иборани Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси Сардор Сайдуллаевга нисбатан келтириш ўринли. Шу йил 29 июнь куни ёш қаҳрамонимиз ташкил этган тикув цехининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ёшлар маркази биносида жойлашган тикув цехининг кириш эшигининг тепа қисмига "Якка тартибдаги тадбиркор Сардор Сайдуллаевнинг гул босилган газламалар ва чокли буюмлар ишлаб чиқариш цехи", деб ёзилганидан бирон ёши каттароқ тадбиркор эканда, деб ўйлайсан киши. Жуссаси кичикроқ, эндигина 18 ёшни қоралаган тадбиркор Паст Дарғом политехника касб-ҳунар коллежининг 3-босқичида ўқиб "ишлайди". Сардор тенгдошларидан анча узиб кетди. Беш нафар ишчи ва саккиз нафар ёш шогирд қизлар ўзи бошчилигида тикув цехини юритишаркан.
- Ёшларга оид давлат сиёсати оқилона олиб борилаётгани тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишда яққол сезилди, - деди ўзига ишонч билан Сардор. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, ҳокимликнинг амалий ёрдами катта бўлди. Яқинда, Самар¬қанд шаҳрида ташкил этилган кўргазмада қатнашиб келдим. Унда "Jack" брендига тегишли ҳам чок уриб, мустаҳкам тўқийдиган ҳамда гул ва безакларни матога туширадиган 2 та тикув машинасини "Халқ банки" туман филиалининг 8 500,0 минг сўм имтиёзли кредити эвазига олдим. Мато ва газламаларни Тошкент вилоятидан олиб келаяпман. Жамоамиз билан яратган кийим-кечак ва бошқа маҳсулотларни ички бозор ва турли корхоналарга сотишга ҳаракат қилаяпмиз.
Билим ва изланувчанлик ҳар қандай эшикка калит. Билим эгаллашни эрта бошлаган ёш тадбиркорнинг режалари катта. "Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз" деганларидек, йил охиригача иккинчи бизнесини, яъни, қандолатчилик билан ҳам шуғулланишни ният қилган. 2021 йилга бориб эса, тикув цехини кенгайтириб 100 кишини иш билан таъминлашни олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳозир тикув машиналари олтита. Насиба Тўхтаева, Шаҳноза Қаҳҳорова сингари моҳир тикувчилар ёш тадбиркорга елкадош.
Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларга имтиёзли кредит бериш ва бандлигини таъминлаш, бугунги кунда ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, бандлик масаласи ҳамда уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яқиндан ёрдам бериш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Сардор Сайдуллаев каби мустақил фикрга эга, билимга чанқоқ, интилувчан ёшларнинг кўпайиши, давлат сиёсатининг натижаси, десак адашмаган бўламиз.
Отабек ЭРГАШЕВ.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56