» » SPORT MUSOBAQALARI

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / СПОРТ

SPORT MUSOBAQALARI

TASHABBUS, ISTE`DOD, IZLANISH, INTILISH YOSHLARNING EZGU MAQSADI

27-28 июнь кунлари туманимизда "Ёшлар куни" муносабати билан ташкил этилган бир қатор тадбирлар режасидан ўрин олган спортнинг футбол, волейбол, миллий кураш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. 1-БЎСМ, Балхиён ва Пахтакор маҳаллаларида 600 нафардан ортиқ ёшлар футбол ўйинларида қатнашди. Жумладан, туман марказидаги стадионда 26 та жамоа ғолиблик учун куч синашди. Унда Эски Жума, Қорағуппа, Жума шаҳар, Чархин, Балхиён, «Ҳаваскорлар», Шакартепа, Пахтакор, «Курашчилар» жамоалари тўпурарлари биринчи учлик ғолиблари бўлишди. Шу куни бошқа стадионда 15 та жамоа қатнашган волейболчилар беллашувини бир ярим мингга яқин ёшлар томоша қилишди. Тўрттом, Навбаҳор маҳаллалари ҳамда 59-мактаб ўқувчиларининг 14-30 ёшлилар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақаларида совриндор бўлишди. Бир вақтнинг ўзида 1-БЎСМда ёш полвонлар беллашуви қизғин кечди. Алпомиш ва Барчиной авлодлари бўлган 400 нафарга яқин курашчилар турли вазн тоифаларида гиламга чиқишди.
Эртаси куни тонгдан Жума шаҳри, Самарқанд кўчасида транспорт қатновлари тўхтатилди. "Ёшлар куни"га бағишланган спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ана шу кўчада ўтказилди. Дастлаб "Ёшлар - келажагимиз" шиори остида "Youth day" югуриш марафонига ҳаваскор ва профессионал спортчилар, уюшмаган ёшлар, турли миллат вакилларидан иборат ўғил-қизлар старт чизиғига кўтаринки кайфиятда сафланишди. Мусобақада қизлар ўртасида 17-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Дилдора Бобоқулова барчани ортда қолдиришга муваффақ бўлди. 19, 34-мактаблардан Бону Эсонова ҳамда Зуҳра Қурбоновалар ҳам бошқалардан аввал финиш чизиғига етиб келишди. 34-мактаб 10-синф ўқувчиси Алишер Аҳмадуллаев ҳамда 19, 17-мактаблардан Алишер Сафаров ва Азизбек Насимовлар ҳам марафон ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
- Бугунги велопойгада 130 нафар спортчи қатнашди, - деди маррага ҳаммадан олдин етиб келган Равшан Собиров. - Мусобақага алоҳида тайёргарлик кўрдим. Чунки ўтган гал негадир ҳакамлар ғолиблигимни ҳисобга олишмаган. Бу сафар мутлоқ биринчилик менга насиб этди. Хурсандман. Спорт кишини жисмоний чиниқтиради. Енгил атлетика бўйича бир қанча мусобақаларда қатнашганман. Машғулотлар самарасини берди. Бу спорт турида ҳам устунлигимни исботладим.
19, 8-мактаб ўқувчилари Саидазим Мамажонов, Шораҳим Абдужалиловлар ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг "Мусобақа ғолиблари"га эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Б.ҒАФФОРОВ,
Қ.ЗИЁТОВ (фото).

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56