» » СHANDIR QISHLOG'I AHLI yangi markaz ochilganidan mamnun

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

СHANDIR QISHLOG'I AHLI yangi markaz ochilganidan mamnun

Шу йил 22 июнь куни 4-сон Чандир маданият ва аҳоли дам олиш марказининт очилиши маросими бўлди. Меҳнат фахрийлари, тумандаги мусиқа мактабида сабоқ олаётганлар, аҳоли йиғилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ҳамда меҳнат фахрийси Абдураҳмон Абдуҳакимов бинонинг рамзий очилиш лентасини кесдилар. - Маълум муддат аҳолининг маданий дам олишларига эътиборсизлик туфайли кўп нарса йўқотдик, - деди тадбирда Р.Қобилов. - Қишлоқлардаги маданият уйлари сомсахона, ошхона, тўйхона, ҳаттоки, қатор йиллар давомида турар жойга айланиб кетгани ҳам бор гап. Одамларга маънавий озиқ, истеъдодли ёшларга камолот пиллапояси бўлган бундай масканлар яна тиклана бошлаганидан қувонч бугун қатнашчиларнинг очиқ чеҳраларидан ҳам сезилаяпти. Паст Дарғомда маданият ва аҳоли дам олиш марказлари 7 та экан. Келажакда ҳар бир қишлоқнинг худди шундай марказлари барпо этилади. Аминмизки, кўча-куйда хиргойи қилиб юрган кўп ёшлар ана шу марказларда истеъдодлари билан эл назарига тушган санъаткорлар бўлиб етишади. Меҳнат фахрийси А.Абдуҳакимов қишлоқ аҳли учун шундай шароит, истеъдодлиларни қўллаб-қувватланишига имконият яратилаётганидан мамнунлигини билдирди. - Эсимда, қўлидаги таёқчани "рубоб" қилиб чертаётган неварасининг хиргойисидан завқланган кексалар қишлоқ ўртасидан қурилаётган мана шу марказ олдидан ҳар гал ўтганда, "Тезроқ ишга тушсайди.
Туя гўшти еганми бу қурилиш?" деб қўйишарди. Мана, ниҳоят аҳоли орзиқиб кутган дам келди. Ҳали бу даргоҳда таниқли санъаткорлар билан неча бор учрашамиз. Концерт дастурларидан баҳраманд бўламиз. "Минг ишчига бир бошчи", дейишади. Масъулиятли бошчи чиқибдики, иш жадаллашди. Хайрли бу ишни поёнига етказиб берганларни эл дуо қилади, алқайди.
Дарвоқе, фойдаланишга топширилган бу объект қайта реконструкция қилиниши 2015 йил охирида дастурга киритилган. "Оташнур" қурилиш фирмаси бошлаган 557 миллион 400 минг сўмлик лойиҳа қийматидаги қурилиш - таъмирлаш ишлари нега шунча вақт чўзилди?
- Қурувчиларни тергайдиган, талаб қиладиган масъул топилмади. Туман маданият бўлими мудирлигига Фаррухжон Жовбўриев тайинланганига кўп вақт бўлмади. 3 йилдан буён чўзилаётган қурилиш - таъмирлаш ишлари янги мудирнинг саъй-ҳаракати билан уч ойда якунига етказилди. Тутган ерини қўймайдиган раҳбарнинг талабчанлиги, фидойилиги туфайли янги марказга ишга тушаяпти, - дея саволга изоҳ берди марказ бадиий раҳбари Муҳиддин Хидиров.
Меҳмонлар янги даргоҳ шарт-шароитлари билан танишишди. 4 та мусиқа ва санъат, 2 та бичиш-тикиш тўгараклари иш бошлабди. Туман маданият бўлими ходимлари ўзлари ҳисобидан кутубхона ҳам ташкил этишибди. Рақс, чолғу асбоблари сир асрорларини ўрганиш иштиёқидаги болажонлар аллақачон машғулотларга киришиб кетишган.
Тадбир сўнггида аҳоли "Дарғом ғунчалари", "Фольклор" дасталарининг чиқишларидан баҳраманд бўлишди.

Б.ШУКУРОВ,
Қ.ЗИЁТОВ (фото).
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56