» » JISMONIY KAMOLOT oiladan boshlanadi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

JISMONIY KAMOLOT oiladan boshlanadi

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ташаббуси билан жисман ва маънан етукликка ундовчи "Отам, онам ва мен" оилавий спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда Жума шаҳри ҳудудидаги 10 та маҳалладан, шунингдек, туманимиздаги турли корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг оилалари иштирок этишди. Югуриш, саватга тўп ташлаш, дарвозага тўп тепиш ва спортга оид савол-жавобларда А.Темур МФЙ дан Аброр Назаров, Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.Эшманов, Ҳовузак маҳалласилик Б.Аҳмедовлар оиласи ғолибликни қўлга киритишди. Ғолиблар касаба уюшманинг эсдалик совғалари ҳамда биринчи, иккинчи, учинчи даражали дипломлари билан тақдирланишди. ***"Савоб ишни ҳар куни, ҳар ким қилиши керак", дейилади ҳадису шарифларда. Айниқса, кексалар, ногиронлар, беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга "бир чимдим"гина меҳр ҳадя этиш азалий қадриятларимиз намунасидир.
Касаба уюшмамиз томонидан муборак рамазон ойида 20 нафар кам таъминланган, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб, айни пайтда ногиронлик, кексалик нафақасидаги кишилар оилаларига меҳр ва саховат кўрсатилиб, улар ҳолидан хабар олинди. 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя этилди. Зеро, эзгулик бор жойда оқибат бўлади.

Адолат ЖЎРАЕВА,
давлат муассасалари ва жамоат
хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56