» » HAYOTDAN "TO`YGAN" икки ёшга нима ситам ўтган?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

HAYOTDAN "TO`YGAN" икки ёшга нима ситам ўтган?

- Ҳозирги ёшларни қаттиқроқ койиб ҳам бўлмайди, ўзларини бир бало қилиб қўйишидан қўрқади киши. Нуроний отахоннинг бир суҳбатдаги бу гаплари замирида ҳақиқат мужассам. Афсуски, бунга мисоллар камаймаяпти. Ўз ўрнида кўплаб саволлар кўндаланг бўлади. Иродаси бўшми? Озгина қийинчиликка дош беролмайдими, айрим ёшлар? Ёки оилада, билим даргоҳларида таълим-тарбия сустми? Кези келганда айтиш керакки, ўз жонига қасд оғир гуноҳ эканлиги ҳали кўплаб ёшлар онгига етиб бормаган. Аксинча, ана шу бўшлиқни турли бидъатлар "ишғол" қилган, десак янглишмаймиз. Шу йил 16 июнь куни "Қарши - Тошкент" йўналишининг Паст Дарғом туман Парчақора маҳалласи ҳудудида бўлган воқеа бунга мисол. Кунботар маҳал поезд йўли симтўсиғидан гоҳ ичкарига кириб, гоҳ қайтаётган икки кишини илғаган. Гуруҳ йўриқчилари бир-бири билан хабарлашишди. Узоқдан темирйўл ишчилари либосига ўхшаш кийимдаги одамлардан бири қиз бола эканлиги ойдинлашгач, тезкор ҳаракат қилинди. "Бегона" кишилар яқинлашаётганини сезган йигит қочиб қолди. Қизғиш кўйлак кийган қиз эса улгурмади. Маҳалла биносига ҳар иккаласини ота-онаси чақиртирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ўзларини поезд тагига ташлашни гумон қилинганлар темирйўл ички ишлар бўлимига топширилди. Эндигина 18 ёшни қоралаган бу йигит-қизга нима ситам ўтибдики, ўз жонларига қасд қилишмоқчи бўлишди?
Темирйўлнинг "Мароқанд - Улус" оралиғида шу йил 2 июнга ўтар кечаси 1993 йилда туғилган эркак сим панжаралари орасидан ўтиб "Тошкент- Термиз" йўналишида ҳаракатланаётган поезд тагига ўзини ташлаган.
9 июнь куни "Мароқанд - Гумбаз" бекатлари орасида яна бир инсон поезд тагига ўзини ташлаб, вафот этган. Аниқланишича, бу фуқаро Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшаган. Ўз жонига қасд қилиш учун овлоқ шу ҳудудни танлаган.
Бир ойда темирйўлда содир бўлган бу уч ҳолат тафсилоти чуқур ўрганилмоқда. Оддийгина келишмовчилик, ўзаро жанжал туфайли рўй берган бундай мудҳиш фожиа барчани ташвишлантириши лозим.

Ё.МАМАДИЁРОВ,
Қашқадарё ўқчилик командаси бошлиғи ўринбосари.
М.БОЙМУРОДОВ,
"Мобиль" гуруҳи
йўриқчиси.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56