» » HAM QAMALDI ham aliment to'laydi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

HAM QAMALDI ham aliment to'laydi

Ўтарчи маҳалласилик Анвар Мейлиев ва Санобар Бахтиёровалар ҳам яхши ниятлар билан умр йўлларини боғлашиб, турмуш қуришди. Бир ўғил, бир қиз кўришди. Аммо арзимас синовлар олдида ожиз қолишиб, хонадонини "низо"хонага айлантиришди. Оқибатда бу жанжаллар эр-хотин ажрашиши билан тугади.
Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг 2013 йил 13 октябрдаги буйруғига асосан, судланувчи А.Мейлиев вояга етмаган икки нафар фарзандлари моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг учдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланди. Аввалига ишламаётганини айтиб, суд ижрочиларининг огоҳлантиришларига ҳам қулоқ солмади. Фермер хўжалигида ишлай бошлагач гоҳ кам, гоҳ ортиғи билан фарзандлари таъминотига маблағ ажратиб турди. Бир йил мобойнида гоҳ уч, баъзан тўрт ойлаб алимент тўламай "бариси унутилиб кетади" қабилида иш тутди. Ўтган вақтлар давомида 2 миллион 905 минг 411 сўмни болалари эҳтиёжи учун ажратди-ю "қутулдим" деб уйлаганди. Ҳисоб-китобларга кўра у яна 8. 074.083 сўм маблағни уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламасдан, вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.
Судланувчи А.Мейлиев Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, у томонидан етказилган саккиз миллион етмиш тўрт минг саксон уч сўм миқдоридаги зарар жабрланувчи С.Бахтиёрова фойдасига ундирилиши бўйича суд ҳукми ўқилди.
Б. ҒАФФОРОВ,
туман прокурори.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56