» » ONASINING CHO`NTAGI qo'li egri qizga "ob'ekt" bo'lgandi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ONASINING CHO`NTAGI qo'li egri qizga "ob'ekt" bo'lgandi

Оилада қиз бола дунёга келганда аввало, оналар хурсанд бўлар экан. Қизлар ўғилларга қараганда меҳрибон, оқибатли, ғамхўр, дилкаш бўлиши ҳаётда кўп бора исботини топган. Албатта, бу ҳаёт ҳақиқати. Афсуски, Балхиён маҳалласида ҳисобда турган бўлса-да, Жомбой туманида яшаётган Ойбаҳор Равшановага (исм-фамилияси ўзгартирилган) нисбатан юқоридаги каби тавсифни бериб бўлмайди.1977 йилда туғилган О.Равшановага бир нафар фарзанднинг онаси. Унга 2011 йил Тошкент шаҳар Зангиота тумани судининг қарори билан 1 йил ахлоқ тузатиш жазоси, тайинланган. Амнистия тўғрисидаги қарорга асосан, ўталмай қолган жазодан озод қилинган. Бундан тўғри хулоса чиқармаган Ойбаҳор, онасининг чўнтагига ўғирликка тушди ва яна такрор судланди. Уч-тўрт ой деганда бир марта меҳмонга келиб турадиган қизининг ташрифидан Саломат онанинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Унга мулозамат кўрсатиб, бор-йўғини дастурхонга тўкди. Келини Роҳатой ҳам қайнопасини очиқ юз билан меҳмон қилди. "Бир кун туз еган жойига, қирқ кун салом бер", деган мақолнинг тескарисини қилган О.Равшанованинг миясига шум фикр келди. У онаси ва келинининг ташқарига чиқиб кетишини пойлаб, пайтини топди. Хонада ёлғиз қолган қиз шкафда осиғлиқ турган онасининг костюми чўнтагига қўл солди. Ўша куни у ўзи улғайган хонадондан 1 миллион 400 минг сўмлик қимматбаҳо тақинчоқни ўғирлаб кетди. Режалаштирган ишининг осонгина амалга ошганидан севинган Ойбаҳор Булунғур туман марказига бориб тақинчоқларни пуллаб, ўз эҳтиёжига ишлатди. Онаси ва келинида шубҳа уйғонмаганига амин бўлиб, кўп ўтмай яна яқинларини "соғиниб" қолади. Бу сафар ҳам ўғирлик хамирдан қил суғургандек осон кечди. "Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас", деганларидек, Балхиёнга серқатнов бўлиб қолган О.Равшанова укасининг хориждалигидан, онаси ва келинининг соддалигидан фойдаланиб, ўша чўнтакдан жами 3 миллион сўмга яқин тилла тақинчоқларни ўғирлашга "муваффақ" бўлди. Турмуш ўртоғи уйда бўлмагани боис, қимматбаҳо кийим ва тақинчоқларини қайнонасининг хонасида сақлаётган келин қайнопаси ўғирлик қилишини хаёлига ҳам келтирмаганди. У қайнонасининг гапи билан тақинчоқларидан хабар олганида, Ойбаҳорнинг ўғри эканига амин бўлди. Барча шубҳа-гумонлар ўз исботини топди.
Ўз онасининг чўнтагига ўғирлик қилган О.Равшанова қонун, олдида жавоб берди. Энг ёмони у энди онаси, яқинларининг юзига қандай қарайди? Бундай ташқари, қўли эгри аёллар бир умр жамиятимиз ойнасидаги қора доғ ҳисобланади. Бу доғ эрта бир кун фарзандлари келажагига ҳам панд бермайдими?

Фаррух ҲАМИДОВ,
вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими АМИБ катта терговчиси, 2-даражали юрист.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56