» » QILMISHIDAN PUSHAYMON

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

QILMISHIDAN PUSHAYMON

Уйи дарвозасини тақиллатганлар "бегона" эканлигини кўриб, Латиф Тошқувватовнинг ичига ғулғула тушди.
- Жувоз ускунасини ноқонуний ишлатаётганингиз ҳақида маълумот олинди. Ускуна ўрнатилган хонани кўрмоқчимиз.
Бу мурожаат бежизга эмаслигини ҳам дарров сезди. Хонага бошлаб борди. Текшириш натижаларига кўра, жувоз ишлатилган хонада 12 килограмм пахта, 25 килограмм кунжара, 1,5 литр ёғ, 4 килограмм кунжут борлиги аниқланди. Йил бошидан буён шу иш билан шуғулланиб келаётган Латиф оилавий шароити оғирлиги сабаб ноқонуний фаолият билан шуғулланганини тан олди. Суд ҳукмига кўра, Бобур маҳалласилик бу фуқарога ҳар ойлик иш ҳақининг ўн фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш чораси тайинланди.
А.РАЖАБОВ,
Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими бошлиғи.
скачать dle 11.3
Калит сўз QILMISHIDAN PUSHAYMON

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56