» » CHO'PON BO'LISH uchun ham ilm o'rganish kerak

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

CHO'PON BO'LISH uchun ham ilm o'rganish kerak


Республикамизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга ҳамда тарғибот қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Чекка қишлоқларда ҳам китоб дўконлари, кутубхоналар ишга тушириляпти. Бу ёшларнинг комил инсон бўлиб камол топишлари учун улкан имкониятдир. Бироқ, бугун айрим ёшлар ана шу имкониятлардан оқилона фойдаланмаяпти, десак муболаға бўлмайди. Албатта, бу борада ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим. Фарзандини нима билан шуғулланаётганини, ким билан дўст бўлаётганини назорат қилиб, уни китобхон бўлишга даъват этиш ота-онанинг бурчи. Баъзан катталар: "Ўқимаса, ўқимасин, ўзига қийин. Эртага чўпон ёки мардикор бўлиб юраверади", дея бепарво қўл силтаб қўйишади. Шунинг учун ҳам ўқиш, ўрганиш зарурлигини улар тушуниб етишмайди. Шу ўринда бир ҳикоя ёдимга тушди:Ўқишни ва ёзишни ёмон кўрадиган бир бола бор экан. У турли баҳоналар билан мактабга бормас, борганда ҳам шунчаки вақтини ўтказиб қайтаркан. Бола доимо "Мен чўпон бўламан, бунинг учун бош қотиришим шарт эмас дер экан". Шундай алфозда, бир амаллаб тўққизинчи синфни битирибди. Номигагина шаҳодатнома олган йигитча, на ҳарфни таниркан, на ёзишни биларкан. Орзусига эришиб чўпон бўлибди. Қўйларнинг ортидан юриб, ўзича кунини чоғ ўтказаркан. Бир куни у дарёнинг нариги қирғоғидан қўзиқорин термоқчи бўлибди. Иккита кўприк. Бири у турган жойдан сал нарироқда экан. Яқинидаги кўприкка осиғлиқ тахтачага ёзилган ёзувга кўзи тушибди. Аммо, уни ўқий олмабди. Йигит дарёнинг нариги соҳилига ўтаётиб кўприкнинг ярмига етганда қулаб кетибди. Чўпон дарёга чўкиб кетишига оз қолибди. Жон ҳолатда ёрдам сўраб бақирибди. Атрофдан ўтиб кетаётган киши унинг овозини эшитиб, ёрдамга шошилибди. Бир илож қилиб, чўпон йигитни қутқарибди сўнг "Эсинг жойидами? Тахтага катта ҳарфлар билан "Кўприк бузуқ, нарироқда янги кўприк бор деб ёзилган-ку" дебди. Шунда чўпон йигит ҳатто қўй боқиш учун ҳам илм кераклигини англаб етибди.
Эъзоза ЭЛАМОНОВА.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56