» » "ANZIRAT BUVI"LAR HALI KO`P

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"ANZIRAT BUVI"LAR HALI KO`P

"Суюнчи" бадиий фильмини барча томоша қилган, чамамда. Кинодаги бош қаҳрамонлардан бири Анзират буви ҳақиқатгуйлиги билан кимгадир ёқса, кимнинг пешонаси "тиришади". Чунки "Ҳақ гап туққанингга ёқмайди", деган гап бежизга айтилмаган.
Уйга қайтар эканман, доимо тўғрисўзлиги учун "Анзират буви" номини олган аммам билан бир таксида кетдик. "Дамас"га яна тўрт нафар эркак киши ўтирди. Йўловчилардан бири бирон нима ёдидан кўтарилдими, "Машинани тўхтатинг, илтимос, шу ерга тушиб қолай", дея шоша-пиша чўнтагидан 1000 сўм чиқариб, шофёрга узатди. Шу пайт шофёр тутақиб кетди.
- Нима, йўлкиранинг 1500 сўм бўлганини билмайсизми?
Йўловчи эркак киши эмасми, бу дағал гапдан сўнг қизариб кетди ва чўнтагидан яна 500 сўм чиқариб, ҳайдовчига узатди.
Бу воқеани кузатиб турган аммам чидай олмади-да, "тил"га кирди.
- Уялмайсизми, ахир у киши 500 сўмлик ҳам йўл юрмади-ку. Беҳудага мулзам қилдингиз.
Ҳозир ҳайдовчи аммамга ҳам қўпол гаплар айтади, деган хаёл билан саросимага туша бошладим. Аммо ҳайдовчи ўз хатосини тушунди шекилли, узрини айтди. Салондаги 4 нафар эркак киши айтолмаган ҳақиқатни аммам айтганидан хурсанд бўлиб кетдим. Ахир, кўпчилигимиз "Сен менга тегма, мен сенга…" қабилида иш тутамиз.
"Анзират буви"лар орамизда доимо борлигидан қувониб қўйдим.

Аббос ШОДМОНҚУЛОВ.
Мустақиллик маҳалласи.скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56