» » JAMOATCHI MUXBIR tahririyat tayanchi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

JAMOATCHI MUXBIR tahririyat tayanchi

Жамоатчилар хабарлари газетанинг таъсирчанлигини, таҳририят жамоасининг омма билан алоқасини белгиловчи асосий омилдир. Ҳар куни таҳририят почтасига тушган ўнлаб хатларда турмушнинг турли жабҳалари қамраб олинган. Бу хатларнинг бирортаси ҳам эътиборсиз қолдирилмайди. Айниқса, танқидий фикрлар хатлар газета саҳифасида хоҳ ёритилсин хоҳ ёритилмасин, изсиз кетмайди. Юртимиздаги буюк ва жўшқин ўзгаришлари ойнада акс этганидек, газета саҳифаларида ифодасини топишида таҳририят ходимлари, жамоатчи мухбирлари, таҳририят қошида ташкил этилган "Истеъдод клуби"га таяниб иш кўраётганлиги ҳам сир эмас. Байрам арафасида ўзларининг турли мавзу ва рукнлардаги хат хабарлари билан газетамиз таъсирчанлигини оширишга хизмат қилаётган кўплаб жамоатчи мухбир ва таҳририят қошида ташкил этилган "Истеъдод клуби" ижодкорларини номини ҳурмат билан тилга оламиз. Жумладан, Ғаффор Каримов, Хуррам Низомов, Ҳасан Маманов, Баходир Ҳамиджон, Туроб Ҳайдаров, Неъмат Асқаров, Нигора Ортиқова, Умид Расул, Лайло Ўрақова, Наби Нишонов, Аббос Шодмонқулов, Моҳинисо Бобоқулова Камола Нуралиева, Мунаввара Назарова, Озода Эштурдиева, Ситора Файзиева, Покиза Нурмаматовалар сингари фаолларимиз 4-5 мавзудаги мақолаларида кўпнинг муаммосига айланган фикрларни билдиришмоқда. Ана шундай жамоатчи мухбир жонкуярларимиз боис "Ҳудуд хабарлари", "Бизга ёзадилар", "Фотоайбнома", "Танқид ва таҳлил", "Сиз дуч келган воқеалар", "Менинг фикрим" каби рукнлар газетхонга маъқул тушмоқда. Бугун қутлуғ байрам арафасида барча қаламкаш ижодкорларни самимий табриклаб, уларга ўз ташаккуримизни изҳор этамиз.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56