» » KECHA VA BUGUN: «PAST DARG`OM HAQIQATI»NING IJODIY JAMOASI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

KECHA VA BUGUN: «PAST DARG`OM HAQIQATI»NING IJODIY JAMOASI

Саттор Ғофуров.1911 йил Паст Дарғом туманининг Баттол қишлоғида туғилди. 1932-1942 йиллар "Колхозчилар товуши" газетасида мухбир бўлиб ишлаган.
1985 йил вафот этган.
Тўра Набиев.
1912 йил Нуробод тумани, Оқсой қишлоғида туғилган. 1930 йилда Самарқанд шаҳридаги Олий партия мактабининг журналистика факультетида таҳсил олган. 1931-1939 йиллар "Колхозчилар товуши" газетасида "Тоғ боласи", "Қумурсқа" тахаллуси билан мухбирлик вазифасида ишлаган.
1989 йил вафот этган.
Абдуазиз Қўчқоров.
1915 йил Паст Дарғом туманиниг Сазағон қишлоғида туғилган. 1951-1955 "Колхозчилар товуши" газетасида муҳаррир бўлган.
Аҳмад Нарзиқулов.
1923 йил 6 сентябрда Самарқанд тумани Туркман қишлоғида туғилди. 1963-1964 йиллар "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасининг муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаган. СамДУда таҳсил олган.
2001 йил 15 августда вафот этган.
Омон Холбеков.
1922 йил Нуробод туманиниг Меҳнаткаш қишлоғида туғилган. 1952 йилда Самар¬қанддаги ўқитувчилар тайёрлаш институтининг биология факультетида таълим олган. 1959 йил СамДУнинг биология факультетида таҳсил олди. 1955-1958 йилларда "Колхозчилар товуши" газетасида муҳаррир, 1963-1967 йилгача "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасида муҳаррир вазифасида ишлаган. 1967-1986 йилгача газетада муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаган.
2012 йил вафот этган.
Салом Турсунов.
1926 йил 25 сентябрда Паст Дарғом тумани, Чандиробод маҳалласида туғилган. СамДУ филология факультетида таҳсил олган. 1970 йил муҳаррир вазифасида ишлаган.
1986 йил вафот этган.
Бобомурод Қурбонов.
1930 йил Паст Дарғом тумани Қоқсой қишлоғида туғилган. 1965-1971 йиллар муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаган.
1989 йил вафот этган.
Ўта Тиллаев.
1931 йил Паст Дарғом туманиниг Қоқсой қишлоғида туғилган. 1969-1974 йиллар СамДУ филология факультетида таҳсил олган. 1970-1993 йил муҳаррир вазифасида ишлаган.
2017 йил вафот этган.
Суюн Маҳмудов.
1933 йил 23 август Паст Дарғом туманиниг Ҳамзаобод қишлоғида туғилган. 1952 йил ўрта мактабни тугатиб, 1953-1958 йилларда СамДУда таҳсил олган. 1963 йил Сурхондарё вилояти "Шўрчи" газетасида бўлим мудири. "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасида 1967-1969 йиллар қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган. 1973-1985 йилларда "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасида адабий ходим.
Мели Бобоқулов.
1933 йил Паст Дарғом туманиниг Парчақора қишлоғида туғилган. 2000 йил 67 ёшида вафот этган. 1958 йил СамДУнинг тил ва адабиёт факультетини тугатган. Ижод йўналиши назм. "Қалдир¬ғоч", "Дарғом мавжлари", "Қишлоғим".
Дўстмурод Шомиев.
1939 йил мартда Паст Дарғом туманиниг Парчақора қишлоғида туғилган. 1961-1966 йиллар СамДУ география факультетида таҳсил олган. 1966-1970 йиллар фотомухбир вазифасида ишлаган.
Шариф Мусурмонов.
1938 йил Паст Дарғом туманининг Гумбаз маҳалласида туғилган. 1966-1970 йиллар СамДУ филология факультетида таҳсил олган. "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасида 1973-1977 йиллар адабий ходим, 1982-1984 йиллар "Большевик" газетасида қишлоқ хўжалиги бўлими мудири вазифасида ишлаган. Публицистика, танқидий йўналишда мақолалар ёзган.
2007 йил октябрь ойида вафот этган.
Жалолиддин Ўлмасов.
1938 йил 25 июлда Чархин қўрғонида туғилган. 1967-1972 йиллар ТошДУ журналистика факультетида таҳсил олган. 1972 йилдан 1996 йилгача адабий ходим, бўлим мудири вазифаларида ишлаган.
2002 йил вафот этган.
Ҳайит Усмонов.
1939 йил Паст Дарғом туманининг Парчақора қишлоғида туғилган. 1963-1965 йиллар адабий ходим, бўлим мудири вазифаларида ишлаган.
1965 йил вафот этган.
Номоз Ҳасанов.
1940 йил 10 ноябрда Паст Дарғом туманида туғилган. 1958-1961 йиллар СамДУ немис тили факультетида таҳсил олган. 1969-1981 йиллар мусаҳҳиҳ, адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб вазифаларида ишлаган.
Барот Ўтаев.
1947 йил 15 январда Паст Дарғом туманидаги Парчақора қишлоғида туғилган. 1965-1970 йиллар Низомий номидаги педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетида таҳсил олган. 1968-1978 йилларда "Паст Дарғом ҳақиқати" газетаси таҳририятида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, радио муҳаррири вазифаларида ишлаган.
1982-1989 йилларда "Большевик" газетаси муҳаррири.
1994-2002 йиллар "Паст Дарғом ҳақиқати" газетаси муҳаррири вазифасида ишлаган. 2003-2008 йилларда Халқ таълими бошқармасининг "Маърифат нури" газетасида масъул муҳаррир ва "Зиёкор" журналида бош муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Китоблари: "Муқаддас даргоҳ", "Юксалиш йиллари".
Долзарб мақолалари: "Оқсой фарзанди", "Бригадир" (очерк), "Халқ ўқитувчиси", "Эъзозли устоз".
Қувондиқ Жабборов.
1942 йил Паст Дарғом туманининг Катта Найман қишлоғида туғилган. СамДУнинг филология факультетини тугатган. 1964-1973 йиллар адабий ходим, масъул котиб вазифаларида ишлаган. 1987-1988 йиллар газета муҳаррири ўринбосари вазифасида ишлаган.
2007 йил вафот этган.
Санақул Хурсандов.
1942 йил Паст Дарғом тумани, Тўқбой қишлоғида туғилган. 1970-1976 йиллар ТошДУ журналистика факультети талабаси. 1965-1976 йилларда мусаҳҳиҳ, адабий ходим, радио ташкилотчи, маданият бўлими мудири, масъул котиб лавозимларида ишлаган.
Китоблари: "Паст Дарғом 60 ёшда", "Паст Дарғом 80 ёшда", "Паст Дарғом кеча ва бугун".
Ҳамрақул Очилов.
1942 йил Паст Дарғом тумани, Хончорбоғ қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университети филология факультети, Россия Ломоносов университетида таҳсил олган.
1963-1970 йилларда мусаҳҳиҳ, адабий ходим лавозимларида ишлаган.
2016 йил вафот этган.
Тоғоймурод Шомуродов.
1946 йил Жағалбойли маҳалласида туғилган. Самарқанд Давлат педагогика институтининг филология факультетида таҳсил олган. Туман газетасида 1977-1985 йиллар мусаҳҳиҳ, адабий ходим, масъул котиб вазифаларида ишлаган.
Тоғаймурод Равшанов.
1943 йил 5 январда Паст Дарғом туманининг Қорабўйин маҳалласида туғилган. 1973 йил ТошДУ журналистика факультетини тугатган. 1973 йил Самарқанд вилояти радиосида муҳаррир ҳамда Паст Дарғом туман радиоэшиттиришида ишлаган 1977-1984 йиллар маданият ва турмуш бўлими мудири, туман радиосида муҳаррир бўлган.
Темир Шомиев.
1943 йил 20 майда Паст Дарғом туманиниг Парчақора қишлоғида туғилган. 1968-1988 йиллар фотомухбир вазифасида ишлаган.
Абдуалим Ўсаров.
1952 йил Нуробод тумани, Чўнқаймиш қишлоғида туғилган. 1969-1974 йиллар ТошДУ филология факультетида таҳсил олган. 1990 йил бўлим мудири вазифасида ишлаган.
1994 йил вафот этган.
Абдураззоқ Турдиқулов.
1950 йил 9 июлда Паст Дарғом туманининг Туркман (ҳозирги Фурқат МФЙ) қишлоғида туғилган. СамДУнинг филология факультетида таҳсил олган. "Кадрлар учун", "Паст Дар¬ғом ҳақиқати", "Тижоратчи", "Иқтисодиёт ва сервис" газеталарида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, муҳаррир вазифаларида ишлаган. 1987 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси. Унинг "Дар¬ғом баҳодирлари", "Илоҳий балдоқ", "Сталиннинг гўшти", "Эъзозли инсон", "Дарғом дарғалари", "Кўнгилларга йўл топиб", "Номозшомгул" номли китоблари чоп этилган. У "Суғдиён" давлат нашриёти билан ҳамкорликда юзлаб бадиий, илмий китобларга муҳаррирлик қилган.
Тўрақул Рустамов.
1954 йил 18 майда Паст Дарғом тумани Катта Найман қишлоғида туғилган. 1976-1981 йиллар ТошДУ тарих факультетида, 1981-1986 Тошкент олий партия мактабида таҳсил олган. 1966 йилдан буён жамоатчи мухбир сифатида вилоят, туман матбуотида қатнашиб келади. Туман нашрида 1977-1980 мусаҳҳиҳ, 1982-1984 йиллар "Большевик" газетасида масъул котиб, 1986-1987 йиллар муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаган. 1990-1993 йиллар "Гўзалкент овози" газетасида муҳаррир, 1993-1994 йиллар "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасида муҳаррир бўлган.
Ғайрат Бобоқулов.
1958 йил 18 июлда Паст Дарғом туманининг Парчақора қишлоғида туғилган. 1992 йил СамДУнинг филология факультетини тугатган. "Большевик" газетасида 1986 йил ноябрь ойи¬дан адабий ходим, 1990 йилдан "Гўзалкент овози" газетасида қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи, 1994-2002 йилгача муҳаррир вазифасида ишлаган. 2002-2012 йил "Паст Дар¬ғом ҳақиқати" газетасида муҳаррир ўринбосари.
Ижодий йўналиши публицист. Долзарб мақоласи: "Бир жуфт нон савоби, гуноҳи", "Хондамир нега уялди?"
Рустам Қурбонов.
1961 йил Паст Дарғом туманининг Жума шаҳрида туғилган. СамДУнинг биология факультетини тугатган. 1985 йил ишлаган.
Наби Бердиев.
1965-1969 йиллар бўлим мудири ва адабий ходим вазифаларида ишлаган.
1995 йил вафот этган.
Маҳбуба Сафарова.
1964 йил Паст Дарғом туманининг Галатут маҳалласида туғилган. 1983-1989 йиллар Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. 1986-2011 йилларда мусаҳҳиҳ, ижодий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, адабий ходим вазифаларида ишлаган.
Ижодий йўналиши - наср. Мақолалари "Болалар уйининг боласи", "Жазо - бу сўнгги чора", "Мактабнинг бир куни".
Эркин Тиллаев.
1962 йил Паст Дарғом туманида туғилган. ТошДУ журналистика факультетида таҳсил олган. 1994-2008 йиллар мусаҳҳиҳ, адабий ходим вазифаларида ишлаган.
Маҳмаризо Абдураҳмонов.
1968 йил 19 сентябрда Паст Дарғом тумани, Жом қишлоғида туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтида таҳсил олган. 2002-2013 йиллар қишлоқ хўжалиги бўлими мудири. Йўналиши - ахборот таҳлили ва бадиий ижод.
Сайёра Бекназарова.
1974 йил 28 июнда Паст Дарғом туманининг Ўтарчи қишлоғида туғилган. 2002-2015 йиллар адабий ходим, бўлим мудири вазифаларида ишлаган. "Йилнинг энг фаол журналисти - 2013" вилоят босқичи танловининг ғолиби.
2015 йил вафот этган.
Бахтиёр Шукуров.
1960 йил 11 январда Паст Дарғом тумани, Меҳнат қишлоғида туғилган.
1986-1989 йиллар "Большевик" газетаси ходими. 1989-2002 йиллар "Паст Дарғом ҳақиқати" газетаси ходими. 2002 йилдан ҳозиргача "Паст Дарғом ҳақиқати" газетаси муҳаррири.
Гулпошша Эшқобилова.
1976 йил 4 ноябрда Каттақўрғон туманида туғилган. 1997 йил Республика ўқув ишлаб чиқариш марказини тугатган. 1997-2002 йиллар "Гўзалкент овози" газетаси ходими, "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасида 2002 йилдан 2014 йилгача адабий ходим, 2014 йилдан ҳозиргача бўлим мудири вазифасида ишлаб келмоқда.
Гулжаҳон Мустафоева.
1971 йил 17 апрелда Паст Дарғом туманида туғилган. 1995 йил СамДУнинг филология факультетини тамомлаган.
1990-1994 йиллар "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасида котиба. 2009-2010 йиллар Тошкент шахридаги "Медиа+" газетаси муҳаррири ўринбосари. 2010-2011 йиллар Тошкент шахрида "Диёр" газетаси мухбири. 2016-2017 йил "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасида адабий ходим.
Ҳозирда муҳаррир ўринбосари.
Китоблари: "Армон қўнғироғи", "Оқ карвон", "Номсиз дард", "Жоним кўкарган", «Сабрнинг сиймоси», "Ватан, юрагингда қолсам майлими", "Сокинлик қўшиғи".
Отабек Эргашев.
1985 йил 9 июлда Паст Дарғом тумани, Жума шаҳрида туғилган. 2004-2008 йиллар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг молия факультети талабаси.
2015 йилдан масъул котиб.
Қиёмжон Зиётов.
1987 йил 17 мартда Паст Дарғом тумани, Хончорбоғ маҳалласи Қайрағоч қишлоғида туғилган. 2007-2012 йиллар Ўзбекистон давлат санъат институтининг санъатшунос журналистика факультети талабаси. 2015 йил "Энг улуғ, энг азиз" кўрик танлови вилоят босқичида 3-ўринни киритган. 2015 йил "Инсон ҳуқуқлари-журналист нигоҳида" Республика кўрик-танловининг совриндори, ва бир неча бор вилоят ва республика танловлари сертификат ҳамда дипломлари билан тақдирланган.
2013 йилдан фотомухбир.
Фарида Абдужалилова.
1995 йил 1 январда Паст Дарғом тумани, Қорақишлоқ қишлоғида туғилган. 2010-2013 йиллар Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежи талабаси.
2013 йилдан ҳозирги вақтгача котиба ва иш юритувчи.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56