» » YOSH SPORTCHINING EZGU NIYATLARI KO'P

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

YOSH SPORTCHINING EZGU NIYATLARI KO'P

Аслида шогирд устоз чеккан машаққатлар эвазига камолга етади. Буни тўрттомлик ёш спортчи Жонибек Мейлиев мисолида кўриш мумкин.- Курашнинг дзюдо ва эркин кураш турлари билан шуғулланаман, - дейди ёш спортчи. - Баъзида мағлуб бўлган кезларим устозим, спорт устаси Асрор Ҳайдаров насиҳатлари кучимга куч, шижоатимга шижоат қўшади. "Мағлубият инсонни тоблайди, келгусидаги муваффақиятлар учун туртки бўлади", дейди у киши.
Жонибекнинг интилишлари бесамар эмас. У 2 йил давомида Тошкент, Жиззах, Навоий, Қашқадарё вилоятларида спортнинг бу турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, олтин, кумуш, бронза медаллари соҳиби бўлди. Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган беллашувда вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг 3-даражали дипломи ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Футбол ҳам унинг жону-дили. Туманимиздаги 59-умумтаълим мактабида ўтказилган футбол турнирида унга "Динамо" жамоаси томонидан 1-даражали диплом тақдим этилиши спортнинг бу тури бўйича анча етукликка эришганининг исботи бўлди.
Жонибекнинг ниятлари кўп.
- Спорт соҳасида қўлга киритаётган ютуқларимдан устозим қаторида, ота-онам бениҳоя мамнун. Укам ҳам етук спортчи бўлишни мақсад қилган тинимсиз машғулотлар жараёнига қатнашаяпти, - дейди у.
Камола НУРАЛИЕВА,
"Истеъдод" клуби аъзоси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Кураш

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56