» » "CHANDIR"DA SUV YO`Q buni bilganlar nega jim?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"CHANDIR"DA SUV YO`Q buni bilganlar nega jim?


Чандир МФЙда Ўзбекистон халқ демократик партиясидан сайланган 14-Шарқ юлдузи сайлов округидан туман кенгаши депутати Акмал Шариповнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламига кўмак бериш каби қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирилди. - Чандир МФЙ ҳудудидаги 1974 йилда қурилган сув иншооти носоз, - деди фуқаро Муҳаммади Туркманов. - Аҳолининг тоза ичимлик сувига эҳтиёжини ўйлайдиганлар эса дастурга киритилишини кутиш билан овора.Шунингдек, "Жума- Зарафшон" йўналишидаги 5 километр йўл таъмирталаб ҳолатда эканлиги, Чандир, Пахтачи, Буюк Турон, Эсабой, Бешнайман аҳолисига хизмат кўрсатадиган тез тиббий ёрдам автомашинаси бир кун ишлаб, ўн бор таъмирланиши, "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилмаётгани тўғрисидаги қатор муаммолар фуқаролар томонидан ўртага ташланди.
Сайёр қабулда "Сувоқова" ДУК туман филиали мутахассислари, юқорида қайд этиб ўтилган маҳаллалар раислари, мазкур ҳудуд профилактика инспектори, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши вакиллари иштирок этишди. Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф, мулоҳаза ва муаммолар юзасидан мутасаддиларга сўровномалар юборилди.
Г.МУСТАФОЕВА.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56