» » KAMTARLIK - ULUG' FAZILAT

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

KAMTARLIK - ULUG' FAZILAT



Доно халқимиз камтарликни инсон қиёфасини безайдиган бебаҳо фазилат сифатида талқин қилади. Тўғри-да, тарих зарварақларида камтарин, чинакам камсуқум инсонларгина том маънода комилликка эриша олганки, буларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин, албатта.Улуғ муҳаддислар сарвари Баҳовуддин Нақшбандий ҳазратлари ҳам камтаринлик ва оддийликни ҳамиша улуғ фазилат сифатида ҳар қандай нарсадан аъло деб билганлар. Айни пайтда эса бир кўнгил иморатини дарз қилиш ҳатти-ҳаракатида бўлганларни эса қабоҳат деб қоралаган. Қарангки, Нақшбандий ҳазратларини ягона кўзачаси бўлиб на уй, на оилаю бола-чақа ва на бойликка ружу қўйган. Сонсиз шогирдлари бўлса-да, ҳеч биридан ўз хизматида фойдаланишга изн бермаган…Ўз ҳаёт тарзини Нақшбандий таълимоти орқали тарғиб қилиб, барчага беғараз ёрдам кўрсатиш, ўз меҳнати орқали фақирлик билан ҳаёт кечириш ва барчага раҳм-шафқатли-ю, сабр-тоқат кўрсатиш алломанинг шиори бўлган. Яна бир улуғ сиймо Ҳожа Аҳмад Яссавийнинг ўта камтарин ҳаётларини барчага улуғ ибрат сифатида келтириш ўринлидир. У зот ўз ҳаётларини шунчалар камтарликка йўналтирганларки, Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломдан ортиқ яшамасликларини қарор айлаб, ер ости қоронғу ҳужрасида яшашни аҳд қилганлдар. Ул сиймо.
"Ёшим етди олтмиш учга бир кунча йўқ,
Во дариғо, ҳақни топмай кўнглим синуқ",
дея улуғ мазмундаги ўгитлари билан халққа машҳур ва маълум бўлганлар. Қарангки, ер ҳужрада ўта оддий ва камтарлик билан яшаган валий Ҳазратлари зиёрат учун келганларга аҳён-аҳёнда кўриниш бериб, бетакрор панд-насиҳатлари-ю, одамларнинг бир-бирига садоқатли бўлишлари, ҳаётга теранроқ қараб, тегишли хулосалар чиқаришга ундаганлар.
Худди шундай улуғ фазилатлар соҳиби бўлмиш бобомиз Алишер Навоийнинг ҳам камтарликка йўғрилган ўгитларини келтириш мумкин. "Фарҳод ва Ширин" асарида Фарҳод қанчалик билим ва қобилият соҳиби бўлмасин, ундаги камтарликка энг юқори баҳо беради. Бу орқали биз яна бир бор камтарликдан улуғ инсоний сифатининг нечоғли аҳамиятли эканлигини тасаввуримизга сиғдира оламиз. Зеро ким бўлмасин ана шу инсоний хислатларни ўзида мужассам этсагина келажакда комил, оқил ва доно инсон бўлиши мумкин экан.
Хидирали БОТИРОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз KAMTARLIK - ULUG' FAZILAT

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56