» » ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ КУЧАЙТИРИЛДИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ КУЧАЙТИРИЛДИ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ КУЧАЙТИРИЛДИ
Юртимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилган.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш, "Хабеас корпус" институтини қўллашни кенгайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 30 ноябрдаги "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди.
Фармонга асосан, қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай ва қатъий риоя этишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг биринчи даражали эътибори қаратилиши, унга мувофиқ қонун нормаларини аниқ ижро этиш ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра келиб чиққанидан қатъий назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, процессуал қонунчиликни жиддий бузган ҳолда ёки ноқонуний услублар билан, шу жумладан:
жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаган ҳолда;
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқини, шунингдек, таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини бузган ҳолда;
жиноят процессида иштирок этаётган шахсга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаслик оқибатида уни чалғитган ҳолда;
мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан процессуал ҳаракатларни ўтказиш оқибатида;
ноъмалум манбадан ёхуд жиноят иши бўйича иш юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан;
дастлабки тергов жараёнида жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг судда мавжуд далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан;
мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган ҳоллардан ташқари, жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг тахмин, фараз ёки миш-мишларга асосланган кўрсатувларидан олинган ҳамда тегишли равишда юридик кучга эга бўлмаган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича далил сифатида фойдаланишга йўл қўймаслиги белгиланди.
Аҳамиятлиси, Фармонда алоҳида тарзда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари, судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш ҳамда процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, аудио ва видеоёзув ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилди.
Шахсни қонуний ушлаб туриш, қамоқ олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутган ҳолда, жиноий жавобгарлик киритилди.
Бундан ташқари, далилларни йиғиш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган услублар қўлланилганлиги тўғрисида мурожаатлар прокуратура органлари ёки суд томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тиббий экспертиза ўтказиш орқали мажбурий текширилиши шартлиги, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш (ўта оғир жиноятлар бўйича), тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзидаги процессуал ҳаракатларни видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда мажбурий видео қайд этиш амалга оширилиши, ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриб чиқиш жараёнида далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолашда қонунийлик ва холисликни таъминлашга хизмат қилса, иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигига, оқибатда эса аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва суднинг беғаразлигига бўлган ишончи ортишига сабаб бўлади.
Бу борада олиб борилаётган ислоҳотларда ҳам ана шундай камчиликларга йўл қўймаслик талаб қилинмоқда. Зеро, инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига ҳуқуқнинг маъмурий, фуқаролик, хўжалик ва бошқа соҳаларига қараганда жиноят процессида кўпроқ таъсир ўтказилади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти соҳаларининг ҳеч бирида жиноий-судлов соҳасидаги каби фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясига жиддий эътибор қаратилмайди. Ҳеч бир қонун бузилиши, қонунсиз ушлаш, қамоққа олиш, асоссиз жиноий жавобгарликка тортиш ва айбсиз кишини судлаш билан боғлиқ қонун бузилиши каби фуқароларга аҳлоқий ва жисмоний азоб етказмайди.
Дастлабки терговнинг сифати ва самарадорлиги, алоҳида жиноят ишлари терговининг муваффақияти, энг аввало, содир қилинган жиноятнинг терговчилар томонидан ўзига хос томонлари, жиноятчи ва жабрланувчиларнинг шахси ва бошқа омилларни назарда тутган ҳолда энг тўғри ва мақбул бўлган тергов усуллари танланиши, тергов ҳаракатларининг сифатли ва режа асосида юқори малакада ва фаол ташкил этилишига боғлиқдир.

Жасур КЕНЖАЕВ,
Бош прокуратура бошқарма прокурори.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56