» » KASBIGA FIDOYI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

KASBIGA FIDOYI


- Эшитдингизми?. Бир табиб пайдо бўлибди. Қамчи билан даволар экан. Шифо истаб борганларни бари даво топаётган экан. Қанақа касал бўлсаям, карми, соқовми, моховми, песми, ҳаммаси тузалаётган эмиш.- Эҳ, мен ундан зўрини эшитдим, янга. Қўлингизга қараб дардингизни биларкан. У оғритмай даволаркан, касал жойингизга қўлини теккизса бас, тузаласиз, қўясиз. Берган пулингизни оларкан.- Мени эшитинг, қўшни мен билган табиб унданам кучли. Бир ўқиб дардингизни билади, бир ўқиб дардингизни олади. Шундан сўнг бир умр касаллик нималигини билмай ўтасиз. Ишонаверинг гапим рост… Тиш оғриса-чи? Табибга бориш керакми ёки тиш шифокорига?
Тишимни олдириш учун стомотолог ҳузурига бордим. У оғзимни катта очиб, тишларимни тўрттасини олиш кераклигини айтди. Бир сафар биттасини олдирган эдим… Этим жимирлаб кетди. Тишларимни олмасдан даволашини сўрагандим. Барибир сўзида турди. Мен ҳам ўрнимдан турдиму, ташқарига чиқдиму, қайтмадим. Кўчада кетаётиб, "24 соат стомотология" деган ёзувга кўзим тушди. Негадир кўнглим ичкарига етаклади. Ичкарида очиқ чеҳра билан кутиб олишди. Тишимни рентген қилиб даволаса бўлишини айтишди. Ич-ичимдан хурсанд бўлдим. Тишларимни оғриқсиз даволаган стомотолог билан шу асно яқиндан танишдим. Бу икки қаватли стомотология биноси туман марказида қад ростлаб турибди. Бу бинони даволовчи шифокоримнинг отаси қурдирган. Отаси изидан бораётган Дилмурод ўз касбини мукаммал эгаллаганлиги билиниб турибди.
Шоҳжаҳон ШОДИЕВ,
Паст Дарғом қурилиш технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.скачать dle 11.3
Калит сўз стомотология

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56