» » MAJBURIY MEHNAT ko'rinishlari qanday?

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

MAJBURIY MEHNAT ko'rinishlari qanday?


Тиббиёт коллежида халқаро меҳнат ташкилотининг эксперти Оксана Герасимова ва вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси вакиллари иштирокида мажбурий меҳнатга жалб этишни бартараф этиш мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари вакилларидан иборат Паст Дарғом ва нурободликлар жалб қилинган тадбирда меҳмонлар халқаро меҳнат ташкилотининг фаолият кўлами, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган конвенцияларнинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар беришди. Юртимизда мазкур ташкилотнинг қайси конвенциялари радификация қилингани, бу борада қонуний ҳужжатларга амал қилиниш нормалари ҳақида фикр-мулоҳазалар тингланди. Шундан сўнг иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, мажбурий меҳнат омилларига доир билим, тушунчаларини амалий тарзда ифодалаб беришди.
Фуқароларни, айниқса, болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг кўринишлари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлган ауидиториядан семинар-тренинг ташкилотчилари мамнунликларини билдирди.
Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56