» » SIM TO'SIQ bejizga tortilmagaн

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

SIM TO'SIQ bejizga tortilmagaн

"Темирйўл ёнидаги сим тўсиқлар ичкарисида чорва моллари!" Электровоз ҳайдовчиларининг бундай хабарлари тез-тез такрорланмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси Бухоро ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди Мароқанд ўқчилик командаси Мароқанд - Зирабулоқ темирйўл бекатлари оралиғида юқоридаги каби хабарни олган заҳотиёқ, чора-тадбирларни амалга оширишади. Аммо олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан, темирйўл атрофида чорва молларини боқиш, белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётганлар ҳоллари учрамоқда. Олтиқаҳрамон, Ш.Рашидов, 25,111-мактаблар, Алишер Навоий, Бўстон маҳаллаларида мобиль гуруҳи йўриқчилари А.Тўраев, О.Абдумўминовлар темирйўл транспорти ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш, чорва молларини ҳайдаб ўтиш, пиёдалар учун белгиланган йўллардан ташқари ҳудудлардан ўтишнинг оқибатлари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Шунга қарамай, йилнинг ўтган даврида 19 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан, жарима қўлланилди. Темирйўл атрофига сим тўсиқлар бежизга тортилмаган. Буни ҳамма билади. Афсуски, айрим фуқаролар қоидага амал қи¬лишни унутишаяпти.
Х.ЖАЙНАРОВ,
Мароқанд ўқчилик командаси бошлиғи.скачать dle 11.3
Калит сўз Темирйўл

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56