» » ELEKTRON HUJJATLAR asl nusxasi saqlanadi

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ELEKTRON HUJJATLAR asl nusxasi saqlanadi

Туман ғазначилик бўлинмаси, молия, мактабгача таълим бўлимлари ходимлари, бюджет ташкилотлари раҳбарлари, бош ҳисобчилари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди. Унда вилоят ғазначилик бошқармаси ходими Р.Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги буйруғига асосан, "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси" қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани, бу борадаги амалга оширилаётган янгиликлар билан таништирди. Ишда камчиликларга йўл қўйилмаслиги учун бюджетдан маблағ олувчилар, бюртмачилар ва ғазначилик тизими орқали хизмат кўрсатиладиган бошқа ташкилотлари раҳбарлари билан ҳар ойда учрашувлар ўтказилиши лозимлиги таъкидланди. Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга шартнома тузишда норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ риоя қилиш, тўловларни амалга оширишда мемориал ордерлар, ҳисоб фактураларни юритилиши бўйича кўрсатмалар берилди. ўазначилик тизимига тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг асл нусхалари билан мувофиқлиги ва сақланиши учун ташкилот раҳбарлари ва бош ҳисобчилар масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги "Маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш, захираларни аниқлаш ишлари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори бўйича туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи З.Ғайбуллаев сўз юритди. Маълумотларга кўра, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг мол-мулк ва ер солиқлари қарздорлиги бугунги кунга қадар тўлиқ ўндирилган.Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат харидлари тўғрисидаги қонуннинг моҳияти ҳақида ҳам тўхталди. Йиғилиш сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Жамшид ОТАМУРОДОВ,
туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари.скачать dle 11.3
Калит сўз ғазначилик

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56