» » ONLAYN NAZORAT ma'lumotlarni soxtalashtirishga yo'l qo'ymaydi

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ONLAYN NAZORAT ma'lumotlarni soxtalashtirishga yo'l qo'ymaydi


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб ишларини амалга оширишда кенг имкониятлар яратди.Мазкур қарорга мувофиқ, товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб қилишни тезкор ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини кенгайтириш мақсадида "онлайн" режимда фаолият юритувчи назорат-касса машиналарини амалиётга жорий қилиниши белгиланди. Бу эса савдо қоидаларига риоя этилишни тартибга солиш билан бир қаторда, солиқ назорати жараёнини автоматлаштириш имконини беради. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини камайтириш, нақд пул тушумларини банк кассаларига топширмасдан яшириш мақсадида харидорларга назорат-касса машинаси чекини бермаслик, фискал хотирадаги маълумотларни қасддан ўзгартирилишининг олдини олади. Бу турдаги назорат-касса машиналарининг чекларида харид қилинган маҳсулот рўйхати, нархи, сони, чек ва касса аппарати рақами ва бошқа маълумотлар акс эттирилади. Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли билан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар назорат-касса машиналарининг фискал хотирасида сақланади. Онлайн назорат-касса машиналаридан келиб тушадиган фискал маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва Давлат солиқ қўмитасига узатиш, фискал маълумотлар оператори томонидан амалга оширилади ҳамда тадбиркорнинг шахсий кабинетида ҳам акс эттирилади. Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш амалиёти Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида жорий қилинган бўлиб, ўтган вақт давомида бу турдаги назорат-касса машиналарининг афзал жиҳатлари, камчиликлари ўрганилиб, такомиллаштирилди. У нафақат мамлакат савдо тармоқлари тушумларини назорат қилиш, балки алоҳида турдаги маҳсулотларнинг ҳудудлар кесимидаги нархларини, савдо ҳажмини таҳлил қилиш, нархларнинг сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши ҳолатларини ўрганиш имконини беради.
Шуни қайд этиш лозимки, бугунги кунда қизғин муҳокама қилинаётган Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш Концепциясида ҳам товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда амалга оширилган операциялар тўғрисидаги давлат хизмати органларига онлайн режимда маълумотлар узатишни таъминлайдиган назорат-касса машиналарини жорий қилиш жамоатчилик муҳокамасига ҳа¬вола этилган ва бу боради кўплаб ижобий фикрлар билдирилган.

Собир ҚЎЧҚОРОВ,
туман давлат солиқ инспекцияси ходими.скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56