» » CHEKKA XONADONDAGI QOTILLIK

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

CHEKKA XONADONDAGI QOTILLIK


Аёллар гўзаллик, вафо ва садоқат тимсоли, хонадон фариштаси, дея ардоқланади. Афсуслар бўлсинки, бу мўътабар зотлар орасида ҳам ўз қадр-қимматини билмайдиган оналик, аёллик шаънига доғ туширадиганлар топилади.Қорасув маҳалласилик Роҳат Нишонова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мусофир юртга ишлаб, пул топиш учун кетган турмуш ўртоғи Г.Зариповнинг юзига оёқ қўйди. "Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади" дейишади. Енгилтабиат бу аёлнинг бегона эркак билан пинҳона ишқий муносабати эса фожиа билан тугади. Турмуш ўртоғини Россия давлатига ишлаш учун жўнатган Р.Нишонова уч ёш ўғилчаси билан уйда ёлғиз қолди. Беш-олти ойдан буён ўзидан 10 ёш кичкина, 1992 йилда туғилган Уску маҳалласилик (марҳум) Мамат Тўхтаев билан яширинча учрашувлари учун имконият кенгайди. "Куза кунда эмас, кунида синади", деганларидек, ўз оиласига, турмуш ўртоғига хиёнат қилиб, хонадонидан файз-баракани кетказган юзсиз кимсаларнинг сири фош бўлди. Р.Нишонованинг уйи ётоғида қайниси уларнинг бу қилмишларига гувоҳ бўлди.
1999 йилда туғилган Раҳмон Пармонов янгасининг айбини хапспўшлаш учун "М.Тўхтаев маст ҳолатда менга тегажоклик қилаяпти" деган гапларига бирровгина ишонди. Жаҳлини жиловлай олмай, янгасининг жазманига ташланади. Кечаси соат 21-00 да рўй берган бу мудҳиш воқеанинг охири М.Тўхтаевнинг ўлими билан якун топди.
Аёл, меҳрибон она деган номга номуносиб бўлган Р.Нишонова суднинг қора курсисида ўтирди. У суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган моддаларга асосан, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Аёл жазони ўтаб қайтар. Аммо оиласи уни қабул қилармикан? Эл унинг қилмишидан хабар топди. Одамлар, фарзанди кўзига тик боқа оладими? Тенгқурлари, фалончининг ўғли" деб қўлларини бигиз қилишса, боланинг қалби вайрон бўлмайдими? Бу саволларга аёл панжара ортида ўтириб жавоб излашига вақт "бемалол" энди.
Жаҳлини жиловлай олмаган Р.Пармонов ҳам умрининг навқирон 8 йилини қамоқда ўтказадиган бўлди.

А.САЙФИДДИНОВ,
вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз ўта оғир жиноят

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56